Ўзимиз ҳақда…

0
244
марта кўрилган.
  • Соғлом одам бир дақиқада 5-9 литр ҳавони “истеъмол қилади”.
  • Одамдаги эритроцитлар – қизил қон таначаларини бир қаторга теришга эришилганда, Ер шари экваторини уч марта айлантириб ўраш мумкин бўларди.
  • Одам танасида 100-160 миллиард қилтомир бўлади. Агар уларни бир чизиққа тортилса 60-80 минг километрга етади.
  • Одамнинг катта артерияси (қизил қон томири) 20 атмосферали босимга бардош бера олади.
  • Қадимги Юнонистонда одамларнинг ўртача ёши 29 ни, Европада XVI асрда 21 ни, XVII асрда 26 ни, XVIII асрда 34 ни, XX аср бошида 50 ни, XX аср ўртасида 70 ни, XX аср сўнгида эса 60 ни ташкил этган.
  • Тиш эмал-қопламаси қаттиқлик борасида кварц-чақмоқтошдан қолишмайди. Агар унга шамшир уриб кўрилса, дами қайтиши ҳеч гап эмас.
  • Бош мия бўлимларидаги томирларда рўй берган тиқилиш ёки ёрилиш нерв ҳужайраларининг ўлишига олиб келади. Уларнинг вазифасини қолган соғлом ҳужайралар қисман эплай олади, холос.
  • Одам ўртача умри давомида тахминан 2,5 тонна оқсил, 1,3 тонна ёғ, 17,5 тонна углевод ва 75 тонна сув истеъмол қилади.
  • Одам танасида 3 килограммгача минерал туз бўлади, бу тузнинг 5/6 олтидан беш қисми скелет таркибида. Вояга етган киши организмида 300 грамга яқин ош тузи бўлади.
  • 15 грамм адреналин (буйрак усти мағиз қаватининг гормони) бутун ер юзидаги одамларга етиб-ортади.
  • Бир суткада одамдан чиққан иссиқликка 33 литр муздай сувни қайнатиш мумкин.
  • Терининг бир квадрат сантиметрида 100 та оғриқ сезувчи нуқта мавжуд, бутун юза бўйлаб эса улар миллионга яқин.
  • Бош мия катта яримшарининг 1 куб миллиметр қобиғида 30 мингга яқин нейрон бор. Уларнинг ҳар бири бошқа нейронларнинг 2-5 мингтаси билан алоқада бўлади.
  • Агар бир дақиқада одам эритроцитларининг 100 тасини санашга улгурилса, уларнинг барчасини санаб чиқиш учун 450 йил керак бўлади.
  • Илик бир кунда 320 миллиард эритроцит ишлаб чиқаради.
  • Иликда, талоқ ва лимфа тугунларида пайдо бўладиган лейкоцитлар – оқ қон таначалари бор-йўғи 4-5 йил яшайди, холос.
  • Қонда баъзи моддаларнинг доимий таркиби бор. Хусусан, оқсил – 5-8 %, қанд – 0,07-0,12 %, тузларнинг умумий миқдори – 9,9 %.
  • Вояга етган кишида тўлиқ қон айланиши 20-28 сонияа амалга ошади. Бу кўрсаткич ёш болаларда – 15 сонияни, ўсмирларда эса – 18 сонияни ташкил этади. Бир суткада қон танани 1,5-2 минг марта айланиб чиқади.
  • Юрак оғирлиги тана массасининг 1/200 (икки юздан бир) қисмини ташкил қилади. Шунга қарамасдан юракни озиқлантириш учун энергетик ресурсларнинг 1/20 (йигирмадан бир) улуши сарфланиб юборилади. Чунки юрак мускулларидаги модда алмашинуви бошқа органларидагидан кўра 10-20 марта шиддатлироқ кечади.
  • Одам нафас оладиган ҳаводаги карбонат ангидрид атмосферадагидан 10 марта кўпроқ.
  • Ҳар дақиқада мия томирларидан 3/4 (тўртдан уч) литр қон оқиб ўтади. Яримшардаги томирларнинг умумий узунлиги 560 километрни ташкил этади.
  • Бир дақиқада ўпкадан 1,5 литр, бутун сутка давомида эса – 2000 литргача қон “оқиб ўтади”.
  • Одам танасида оқсил йўқ бўлган жойнинг ўзи йўқ. У қон ва мушакларда умумий массанинг 1/5 (бешдан бир), мияда 1/12 (ўн иккидан бир) қисмини ташкил этади. Ҳатто тиш эмалида ҳам мавжуд – унинг 1/100 (юздан бири) оқсилдан иборат. У турли органларнинг қуруқ моддалари таркибида 45-85 фоизни ташкил этади.
  • Танамиздаги барча оқсилларнинг ярми 180 кун мобайнида янгиланади, жигардагилари эса 17-20 кунда.
  • Одам бош мия катакларининг 80 фоизини, мускулларнинг 76 фоизини, суюкларнинг эса қарийб 25 фоизини сув ташкил этади.
  • Одам сочи совун кўпигидан 5000 марта, капиллярдан 5 марта, ўргимчак толасидан 20 марта йўғон бўлади.

 

Русчадан Орифжон Мадвалиев таржимаси

 

2007

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.