Биз билган-билмаган қизиқарли маълумотлар

0
1185
марта кўрилган.
  • Одам мияси бир кунда бутун дунёдаги телефон гўшаклари бир вақтда кўтарилгандагидан ҳам кўпроқ электр импулслар ишлаб чиқаради.
  • Бош-оёқли молюскаларга мансуб калмарнинг узунлиги 18 метрга етади, кўзи эса футбол тўпидай келади. Калмар Ер юзидаги тирик жониворлар ичида энг катта кўзга эга, кўзининг ҳажми ўртача 15 дюмни ташкил этади.
  • Ҳар куни ерга ўн тоннача самовий чўғ келиб тушади.
  • Кока-кола дастлаб яшил рангда бўлган.
  • Сигирни зинадан юқорига олиб чиқиш мумкин, пастга олиб тушиш эса мушкул.
  • Оддий америкалик ўртача умри давомида олти ойча вақтни яшил чироқ ёнишини кутиб чорраҳада ўтказади.
  • Кулранг кит ҳар йили Арктикадан Мексикагача 12500 мил босиб келади ва яна ортига қайтиб кетади.
  • Эркаклар аёллардан кўра яхшироқ кўради, жуда майда ҳарфларни ҳам ўқиши мумкин. Аёллар эса уларга нисбатан яхшироқ эшитади.
  • Маълумотларда қайд этилган энг катта дўл АҚШнинг Канзас штатидаги Коффейвилл қишлоғига ёққан. Бир дона дўл бўлагининг оғирлиги деярли 700 грамм чиққан.
  • Делфинлар бир кўзи очиқ ҳолатда ухлайди.
  • Итларнинг ҳид билиш қобилияти одамларникидан 1000 баробар кучлироқ.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

 

2010

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.