Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди

0
370
марта кўрилган.

Абу Райҳон Беруний ҳикматларидан

 

  • Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.
  • Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.
  • Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.
  • Ҳар бир янги нарсада лаззат бор.
  • Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
  • Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
  • Миннат қилиш берилган эҳсонни йўққа чиқаради.
  • Иккала даъвогар рози бўлишибди-ю, қози рози бўлмабди.
  • Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳақиқат ҳозир нарса.
  • Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.
  • Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди.
  • Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага кириб олиши билан иш тўғри бўлмайди.
  • Ўз истагига эришишга тақдир ёрдам бермаган кишига маломат қилинмайди.
  • Одамлар ёқтирган кишилари тарафини олиб, ёмон кўрган кишиларини таъна қилишади.
  • Комил нарса ортиқчаликни ҳам, камчиликни ҳам қабул этмайди.
  • Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.
  • Кўз билан кўрган эшитгандан афзалроқдир.
  • Тилларнинг турлича бўлишига сабаб – одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида бир-бирига эҳтиёж туғилишидир.
  • Ҳайвонларнинг табиатларида кушандаларидан нафратланиш, душмандан ўзини қўриқлаш бор.
  • Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади.
  • Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт қилинган лутф обрўни кетказади.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.