Бош саҳифа Калит сўзлар Туркум

Калит сўз: Туркум

Кўкламдаги бодомлар – мактублардан парчалар

Франсиско Луис БЕРНАРДЕС   МЕВА   Юрагимни қолдирдим кўмиб. Товуш дарахтинг соя берган ерларда.   Ва товушинг дарахти гуллар очди муҳаббат йўғрилган сўзлардан.   Товушинг дарахтида акс этарди оқлиги юрагимнинг поклигин.   Товушинг дарахтидан таралар эди ифор – туйғуларимдан изҳор.   Товушинг дарахтида етилди қизил...

Шаддод эдим мен полапон кезимда…

МЕН ЙЎЛОВЧИ   Мен йўловчи, туғилгандан ўлгунча, Яёв юриб зерикмаган, эринмас. Олис экан чиққан йўлим қарасам, Юрган билан йўл адоғи  кўринмас.   Мен йўловчи, улов насиб этмаган, Заҳмат билан кетмоқдаман пиёда. Ҳали-бери қаримайди...

Олис юлдузлар товуши

Суҳбат   Оқарсув бўйида, оқшом чоғида, Қари тол бошида ой порлаган пайт. Озурда туйғулар қўналгоҳида Менга сув тилида сирларингни айт.   Илкис тун сайрига шамол чақирса, Шовқинли шаҳарни айлансанг секин. Чор тарафда тинмай...

Эсимда йўқ севги, ҳасрат, айрилиқ…

***   Руҳим – ёлғизликни айлайди талқин, сассиз оғриқларнинг дилида не бор. Бунчалар совуқсан, бунчалар ғамгин, умрим суратлари илинган девор... Ҳаққушнинг қонидан тўраган ўзим, ҳаммага келган ғам, менга ҳам келган. Девор – юрагимнинг...

Буюк шажара пайвандиман

Ҳазрати Бобур Бошимни олиб, эй Бобур, аёқ етганча кетгаймен. Заҳириддин Муҳаммад БОБУР   Кимга дунё, кимга кўнгил шоҳ экан, Дунё деганлари алам, оҳ экан, Одамга умиди дўст, ҳамроҳ экан, Қаён кетмоқдасиз,...

“Бир шоир яшайди сендан узоқда…”

Интиқoм ЯШАР, Озарбайжон   Интиқом Яшар 1990 йил 3 октябрда Озарбайжон Республикасининг Гедебай туманида туғилган. Бир қатор китоблари Озарбайжон ва Туркияда чоп қилинган.   Дарвеш Шойиқ Валига   Қалби ҳам биздандир, қони...

Кўнгил куйлари

“Туроб Тўланинг қўшиқлари шоирга ҳақиқий шуҳратни тақдим этди”, деган эди академик шоир Ғафур Ғулом. Бу фикрни давом эттириб Саид Аҳмад: “Халқимиз – ўқувчилар бу...

Сўйладик гоҳ урён, гоҳи мунаққаш…

Бизнинг сўзимиз   Сўйладик гоҳ урён, гоҳи мунаққаш... Йўқ эди ҳайтовур тинглайдиганлар. Дунёга келади хомуш мажнунваш бизнинг сўзимизни англайдиганлар... На қизлар дафтарга битдилар уни, На ҳофиз куйлади девона бўлиб... Аммо мен биламан унинг...

Ишқ аввали – гулга бурканган баҳор…

Кўнглим дуо истар… Менинг қари онам, қаерлардасан?.. Кулфатлар домидан толиб кетдим мен. Бирор тадбир ўйлаб топмасанг бўлмас, Тақдир гирдобида қолиб кетдим мен.   Бошим қўлларингни соғинди жуда, Соғиндим дардингга жўр оҳларингни. Букун...

Ширин жоним сен учун фидо

Қутлуғ бир соат   Дейдиларки, фақат расул Муҳаммад, Ер юзида кўрган олий марҳамат. Яратган у билан қутлуғ бир соат Арши аълосида қургандир суҳбат.   Мен оддий бандаман, этмай ибодат, Бундай марҳаматни қилмасман...

Маъюс бир ёғду

Николай РУБЦОВ   Эсимда   Учгин, учавергин, умр елканим, Ҳаёт уммонида тинма бир нафас. Фақат йиллар ўтиб – қарилик маним Букилмас вужудим дол қилмаса, бас!   Лекин хотиралар чулғаб дамодам, Кўнглим тубларидан кетмаслар нари; Гуё...

Шафақланган уфқ ловуллар

Хуан Рамон ХИМЕНЕС   * * * Ёғилади тилло баркашдан Кўз олгувчи ял-ял шарора, Қуйилгани сайин тобора Мунавварлик тўлар кўнгулга.   Гўё қудуқ тубидан зилол Чашма сизиб чиққан сингари, Талпинади осойиш билмай Ёғду, ташна она...

Eлиб борар вақтнинг тулпори

Умр   Баҳор шошқинлиги ўхшайди селга, Ёз ўтар маҳтал бўб бир тутам елга. Ҳорғин кўзларингга уринади куз, У энди сен билан қолишга келган...   * * *   Биламан, ҳеч нарса абадий эмас, мангу...

Англаганим, соҳир бу туйғу

* * *   Юрагимга соҳир бу туйғу Қачон кирди, куйдай ёқимли? Қайда эди, келтирган ким у, Заррин қишдай, кўкламдай сирли?   Табассумга лаб очган куртак, Олча гули япроғидами? Тошни ёрган матонат, истак Гул...

Толе муҳрланмиш туғилган чоғдан

Шоирлик   Равшан ФАЙЗ хотирасига   Кўзингиз олдида ўсди бу бола, Тонг отса – уйғонди, кеч тушса – ётди. Бир қишлоқ боласи каби даштларнинг Неки бор иссиғу совуғин тотди.   Туппа-тузук ўсди, қомат...

Чиноз манзаралари

“Устозга мактублар” туркумидан   1   Хушманзара жойлари, Сойлари кўп бу юртнинг. Қўл етмас ҳумойлари, Бойлари кўп бу юртнинг.   “Чиноз. Янги маҳалла”. Оёғинг тегмай ерга Уч, укажон, ғирилла: “Шахсан Абдулла Шерга!”   “Бу мужда Қўрғончадан”, Шогирд исмин хатлади. Озғинроқ...

“Қаддингни баланд тут”

Ойнинг ўн беши қоронғу «Умрини ошиқ ҳамиша Ўтказур орзу билан». Ойнинг ўн беши қоронғу, Ўн беши ёғду билан. Севгида кўксингга томган Кўз ёшингдан фойда йўқ, Ишқ ахир шундай оловки, Ўчмагай у сув...

Халқим, меҳринг зиёси кўнглингга бошлаб борсин

* * * Тилимни чаён чақса, дилим чин айт деб турса, Ичимда бир ҳур овоз, ўзингга қайт деб турса. Тушимда Темур бобом от чопиб, “ҳайт!” деб турса, Даралар...

Ифорлар ичиндан ёр ҳиди келар

Ёруғ кунлар   Осмон ёғдуларнинг равшан кўйида Чечаклар киприги севинчга тўлиб, Ҳаккалаб чопади ариқ бўйида Қўл чўзар зилол сув қиқирлаб кулиб.   Рангин зиёларга тўлмоқда олам, Мунаввар кунларнинг боши ёруғдир. Олтин қўшиқларга тўлди...

Азим дарё бўлсанг, қалбимда оқгин

Жайҳун билан мулоқот   Қирғоғингда ётар сирли мазорат, Пайғамбар ороли – қалбга ишорат, Сувинг зам-зам каби тотлидир ғоят, Дилимда эрир тош, Жайҳуним менинг!   Сирдошсан не юртлар, не-не элларга, Агар омон борсанг...

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: