Бош саҳифа Калит сўзлар Ота-она

Калит сўз: Ота-она

Онам эккан райҳонлар

Онам Эргашхон Йўлдошбой қизи хотирасига   Ҳовлимизга жаннат бўйин таратган, Саболарга ифор тутган, яйратган, Кўкдан ойу офтобни ҳам қаратган, Борлиғида малакларми ниҳонлар, Ризвон экан онам эккан райҳонлар.   Капалаклар аримасди қошидан, Боларилар...

Она

Ҳар икки сўзингизнинг биттаси эди “болам”, Ҳар икки сўзингизнинг биттаси эди “жоним”. Неча йиллар ўтса ҳам, кўзларимдан кетмас нам, Дийдори қиёматга қолганим, онажоним.   Саҳардан шомларгача пахталар терган онам, Кечалари...

“Сизга шеър ўқимайман тингланг, ойижон…”

Сизга шеър ўқимайман тингланг, ойижон, Аввалгидек бирдан ҳапқириб, тошиб. Ўзингни тутгин, деб имланг ойижон, Ўтирмай сўзимдан тағин адашиб. Илиқлик илинжи тинчитмас мени, Уйимга кирсам ҳам, чиқсам ҳам тишга Энтикиб кутаман...

“Сизни қўмсаб юрагим эзилади, онажон!”

ОНАЖОН   Болалик чоғим ўтган кулбамга кириб борсам, Соғинчлардан сарғайган гулларга назар солсам, Хаёлларга эрк бериб, бир нафас ўйга толсам, Кўнглим уйи ногаҳон бузилади, онажон, Сизни қўмсаб юрагим эзилади, онажон!   Бизга...

Онамга

Йиғига ўхшаган табассум билан Яна қошингизга қайтмоқдадирман. Бу ерда ҳеч кимса парво қилмаган, Дил розимни сизга айтмоқдадирман. Мен осмондан ерга тушиб қолганман, Дўстлар хиёнати бошимни эгиб. Муҳаббат, висолдан безиб қолгандим, Ҳатто...

Она

Сиз алла айтганда тунлар ухламай, Ой ҳам ором олар қўйиб бош. Фалакни тарк этиб саждалар этар, Меҳрингиз қошида лол қолган Қуёш.   Меҳрким, сутдай оқ нурдай покиза, Меҳрким, тафтидан эрур...

“О, она, онажон, дарёи азим…”

ҚИШЛОҚДАГИ БЕМОР ОНАМ   Тонглар туриб йўлга қарайман, Булутлардан Соғинч йўллайман, Қуш тилида салом бергайман: Қишлоқдаги эй, бемор онам, Бемор узра эй, бедор отам.   Меҳримга кўп зор бўлган тунлар, Кўзингиздан тўкилар мунглар, Кутмоқ...

“Дуо олсанг, ўнг бўлар сўллар”

ОНАМ ИККОВ ДАДАМНИ ЭСЛАБ   Кафтингизда йўллар мўл, она, Менинг йўлим афсус сўл, она, Эгик бошим енгил силайсиз, Қўлларингиз нечун ҳўл, она?   Дейсиз: қирққа кирмай сочинг оқ, Тинчликда-ми болалар, қишлоқ? Тошкент деган...

Онамни қўмсаб

Онам Исторахон Мирзокарим қизига   Мурғак хаёлимга муҳрлангандир, Маъюсгина бўлиб ўлтирганингиз. Яна ёдимдадир райҳонлар экиб, Боғчамиз гулларга тўлдирганингиз. Барча оналарга шеър ёзсам арзир, Лекин ўз онамни қўмсайман ҳозир.   Сочимни жамалак ўрганларингиз, Тутамлаб-тутамлаб қўйганларингиз. Қўғирчоғимни...

Онанг ўлмасин

Майли, бошдан тож-тахтинг кўчсин, Вужудингни титроқлар қучсин, Сен мағлуб бўл, ғанимлар ютсин, Фақат онанг ёнингда бўлсин.   Ташлаб кетсин дўстларинг бари, Майли, қолгин танҳо, сарсари, Хастами ё ношудми, қари, Фақат онанг ёнингда...

“Кўнглинг ололмаган, болангман, Она!”

ОНАЖОН   Тошлар таскин берар тоғлар ғамига, Томчи ёш таскиндир кўзлар намига. Ғамларинг таскиндир ғамлар ғамига, Бир тошча бўлмаган болангман Она!   Уйни меҳмон босса сўзинг қувнайди, Ўчоқда қозонинг – тузинг қувнайди. Қизим...

“Қалбдаги интизор-интизор ҳислар…”

ОНАМ   Илиқ хотирамнинг тўлқинларидан Мунис сувратингиз оҳиста қалқиб Кўзим қорасида туриб қолади. Осмонга термулиб тўлмаган кўзларим, Заминга термулиб тўлмаган кўзларим Бир сизнинг чеҳрангиз билан тўлади. Қалбдаги интизор-интизор ҳислар Қувончим тафтида эрийди аста. Энди...

“Бир ҳикматни илғадим…”

* * *   Она, тўплаб чиқса – бардошларингиз, Шунча йиллар тўккан кўзёшларингиз, Еру осмон селу ёмғир, дўл бўларди. Бир воҳани кўмарди сув, Бир воҳани ғарқ этгувчи кўл бўларди.   Ажинларингизни ўйласам...

“Онам билан кетмон чопган аёллар…”

ОНА   Бу дунёнинг бозорида бахт борми, Худойимдан тилаганинг нақд борми, Оёғингга бошим қўйсам дил осмон, Она, сенинг товонингда тахт борми?   Тулпорларга тушов уят, тушов ор, Бедорларнинг болишида ҳикмат бор, Минг додимда...

“Оҳ, менинг ортимдан оввора онам…”

ОНАМГА   Оҳ, менинг ортимдан оввора онам, Бир парча юраги минг пора онам. Ҳар балони кўриб ёруғ дунёда, Тошканни кўрмаган бечора онам Боланг бўлиб бир бор бошлаб келдимми, Энди мен ҳам...

“Бир кун бўлдим онам ёнида…”

ОНА ДУОСИ   Сафар қилсанг оқ йўл, болам, омон юр, Разилдан қоч ва оқиллар томон юр, Укаларинг соғинтирмай келиб тур, Ҳеч бўлмаса икки энлик хат бит, болам.   У ёқлик ҳам...

Онажон

(Шу номли туркумдан)   Онам Мастонбиби Мадқосим қизининг ёрқин хотирасига бағишлайман   I   Шу ёруғ дунёда шукрона айтсам, Аввало мен сизни қилажакман ёд. Тушганда бошимга маломат ва ғам, Сизни эсга солар шундоғам...

Розилик ҳикмати

Ким ҳарчанд елса ҳам иши юрмаган, Тўкислик бўлмаган ҳатто бахтида; Билсанг, отасини рози қилмаган, Онасин хор этган ёки вақтида.   Ҳар ҳодисотнинг бир асос, тиргаги, Шукр, менга насиб фаровон тақдир. Бу...

Онамга

Менга бутун умрин бахш этиб шундоғ, “Беш кунлигим қолди”, дейдиган онам, Сизни қандоғ рози қиламан, қандоғ? Наҳот, “беш кунлик”дир энди имконим?!. Нима қилоламан бу имкон билан, Нима қилолмайман, менга...

Онагинам

Бахт изладим мен дала-даштдан, Орзуим бол, умидим асал. Онагинам! Сени алдашдан Ҳалокатни санадим афзал.   Сермаст қилди чаманлар васли, Қайғурмадим ризқи рўзимни. Яшадим мен бағишлаб, асли, Фақат ўзгаларга ўзимни.   Билмам, учдим қанчалаб чақрим, Гоҳ...

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: