Бош саҳифа Калит сўзлар Болалар учун

Калит сўз: Болалар учун

Топишмоқ ва тез айтишлар

ТОПИШМОҚЛАР   *** Қуёшда товланади, Шираси тил ёради. Ҳиди тутар фалакни, Биз есак...   *** У бўлади ёнғоқли, Мураббо ва қаймоқли. Шоколадли, пушти оқ, Муздеккина...   *** Тўни яшил, ичи қизил, Қўлга олсанг зилу замбил. Пишар вақти ёзу куз, Унинг номидир...   *** Ўртоғим ручка,...

Кўзмунчоғим

Болажонлар сизга атаб Шеърлар ёздим бир талай. Мағзин чақиб ўқисангиз Сизлар билан дўст бўлай. Яхши кўриб ёд олсангиз Бошим кўкка етади. Мисраларим эзгуликлар Диёрига элтади.   ШЕЪР ЁДЛАШНИ БИЛАМАН   Шеър ёдлашни биламан, Тез ёдлашни биламан. Сўзларни...

Далалардан – болаларга

Буғдой   Олтин тожли Султонман. Сомса, патир, Ширмонман. Азиздирман Одамга. Арзандаман Оламга. Ел куйласа, Ўйнайман. Хирмон сари Бўйлайман... Ой чиққанда Қўноққа, Ўхшар Кумуш ўроққа.   Пахта   Оппоққина Ошнангман, Тўлпоққина Ошнангман. Эгнингдаги Шу нимчанг, Оқ кўйлагинг, Кўк шимчанг, Киссангдаги Дастрўмол – Бари менман, Билиб ол. Пайпоқларинг ҳам Ўзим... Айтсам, Тугамас сўзим.   Сабзи   Юпқагина Пўстим бор. Далада Кўп дўстим бор. Мақолда ҳам Ёзиқман, Ўша „Олтин қозиқ“ман. Ётсам Ерга қапишиб, Думгинамдан Тортишиб, Ташладилар Ўрага... Салом Паловтўрага!   Тарвуз   Ўғитларга Тўйдим мен. Роса қорин Қўйдим мен. Энди Сувдан...

Булбул

(татар халқ эртаги)   Қадим замонда бой савдогар бўлиб, унинг турли мамлакатлардан келтирган қимматбаҳо буюмлари жуда кўп эди. У қаерга бормасин, эсдалик учун бирор яхши нарса...

Шеърни қандай тез ёдлаш мумкин?

Адабиёт фанидан тез-тез шеър ёдлаш вазифаси берилади. Хўш, шеърларни осон ёдлайсизми? Шеърни эслаб қолиш ва ифодали қилиб айтиб бериш ҳамма учун ҳам осон эмас....

Одил Бургутшоҳ ва “Замбуруғ” лақабли жосус ҳақида эртак

I Бор эди бир одил Бургутшоҳ, Тобе эди унга қир-у тоғ, Яйлов, дала, Қумли барханлар, Тош қалъалар, Шинам қўрғонлар.   Қарчиғайшоҳ бор эди яна, Ўрмон эди унга бошпана. Далалари нотекис, яйдоқ, Ярми ботқоқ, Ярми қатқалоқ.   Бўлиб яхши...

Йўлни бурдим тоғ томон

 Иccиқхона   Ташқарида қор, аёз Ич-ичидан ғувлайди. Ичкарида худди ёз Помидорлар гуллайди.   Ташқарида болалар Отар шодон яхмалак. Бу ерда тугиб ётар Бодринглар отиб палак.   Ташқарида оққан сув Кечга бориб музлайди. Ичкарида капалак Гул аро визиллайди.   Ташқарида қаҳратон Қиш ҳукмини...

Саккизинчи март байрами

Шунақа одат бор – менга ўхшаган ўғил болалар Саккизинчи март куни ўзича тотли-татимли гапларни тўқиб ёзиб, ойиси ёки бувисини, опаси ёки синглисини, ўқитувчиси ёки...

Яхшиликнинг яхшиликдан фарқи

Юлдузхоннинг ойиси томорқада пишган олмаларнинг энг чиройлиларини халтачага танлаб солиб: “Буларни бувингга олиб борсанг, роса дуо қиларди-да”, деб қолди. “Хўп бўлади, ойижон, олиб бораман”,...

Ўғирланган паҳлавон ҳақида эртак

* * * Бўлган экан бир ўлка, Бизнинг юртдек чиройли. Кексалари донишманд, Йигитлари юракли. Қиз-жувони чевару, Кампирлари гиламчи. Мамлакатда йўқ экан Биронта ҳам тиламчи. Аҳил экан, дўст экан Атласчи-ю дўкондор, Саркарда-ю этикдўз, Бўзчи, ҳофиз ва меъмор. Чопқир...

Қандай гўзал ширин сўз

Замонавий эртак   Бобом бошлади, Чиқазолмади. Бувим ишлади, Чиқазолмади. Дадам киришди, Чиқазолмади. Аям тиришди, Чиқазолмади. Опам кўчирди, Акам ўчирди, Чиқазолмадик, Чиқазолмадик. Эҳ, масала оғир, Уриндик қанча, Компьютерда охир Ечди “сичқонча”.   Гулдондан чиққан ақл   – Вой, уй бунча Топ-тоза? Супурдингми Гулноза? Кимдан чиқди Бу ақл? Жилмайиб дейди, Оқил: – Тушиб кетиб Жавондан, Ақл чиқди Гулдондан.   Қорбобонинг...

Суҳбат қурмоқ истасанг

Тонг   Тонг отмоқда, оппоқ тонг, майса шудрингга қонди. Кўзларини ишқалаб, ана, қуёш уйғонди.   Майин жилмайганича кўкка томон йўл олди. Уфқда-чи, қип-қизил фақат тўшаги қолди.   Шамол   Маза, маза, кимга маза, шамолга маза? Дала, қирда армон билмай, ўйнайди роса. Булутлардан...

Оппоқ тонгнинг нафаси

ДАШТ   Даштда сабза барқ урди, Қалдирғочлар чарх урди. Сой сувлари шовуллар, Қизғалдоқлар ловуллар. Оппоқ тонгнинг нафаси, Тўрғайнинг нозли саси, Оҳ, нақадар гаштлидир, Мен қўмсаган дашт шудир.   СОВҒА   Бир, икки, уч мома, Бизга топил, чучмома. Чақмоқнинг найзасини, Адирнинг...

Мунаввар этди китоб

 Хайр, боғча   Оқ ювиб-тараб бизни, Қолдирмай кўнглимизни, Эркалатиб асрадинг, Қучиб ҳар биримизни.   Ҳа, ўсди бўйимиз ҳам, Ақлимиз, ўйимиз ҳам, Ўқиб, билим олишнинг Вақти етди чинакам.   Ўстирдинг, бериб туз-нон, Мисли она – меҳрибон, Бир умр миннатдормиз Сендан...

Одоб – яхши бола иши

 Одоб – она   Кўпни кўрган кексалар: Офтоб – она дейдилар. Офтоб сўзи шунчаки Бир баҳона дейдилар. Неча йиллар шу офтоб Ёритган кенг оламни. Қайдан, қандай куч билан, Ақли етмас одамнинг. Бу тўғри гап,...

Кекса ямоқчи

Уни ҳамма Уста бува дейди. Ҳақиқий оти Ҳикматуллолигини яқинда дадамдан эшитиб билдим. Унинг ёғочдан қурилган ойнаванд устахонаси тўрткўча гузаридаги ариқнинг ёқасига жойлашган. Уч маҳалланинг...

Беркиниб олган сирғача

Барчиной томорқада ўйнаб юриб, чап қулоғидаги сирғачасини йўқотиб қўйди. Дадаси яқиндагина олиб берувди. Жуда чиройли эди, ям-яшил баргга ўхшаб ясалган эди. Балки, анави ариқчанинг...

Қадрдон йиғилар

Мен, деразасини ланг очиб қўйиб, нонушта қилишни ёқтирадиган болохонанинг шундоққина тагидан торгина йўл ўтган. Йўлнинг нариги бети – болалар боғчаси. Боғчага қатнайдиган тирмизаклар менга...

Уч оға-ини

Уч оға-ини бор экан. Бири биридан шўх, бири биридан ўйинқароқ болалар экан. Четдан қараганда, уларнинг юриш-туриши бир хилдек кўринса-да, кенжаси сал писмиқлиги билан ажралиброқ...

Боймамат Бешинчи

Боймамат ўтган йили биздан бир синф юқорида ўқирди. Мана энди мен билан битта партада ўтирибди. Математикани яхши ўзлаштиролмай, шу аҳволга тушибди шўрлик. Бешинчи синфда...

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: