Бош саҳифа Калит сўзлар Болалар адабиёти

Калит сўз: Болалар адабиёти

Заҳро Ҳасанова (1962)

1962 йили Тошкент шаҳрининг Лабзак даҳасида туғилганман. 1966 йил катта зилзиладан сўнг “Сузук ота” маҳалласига – бувимларникига кўчиб ўтганмиз. 1969 йили 1-синфга ўқишга бордим....

Топишмоқ ва тез айтишлар

ТОПИШМОҚЛАР   *** Қуёшда товланади, Шираси тил ёради. Ҳиди тутар фалакни, Биз есак...   *** У бўлади ёнғоқли, Мураббо ва қаймоқли. Шоколадли, пушти оқ, Муздеккина...   *** Тўни яшил, ичи қизил, Қўлга олсанг зилу замбил. Пишар вақти ёзу куз, Унинг номидир...   *** Ўртоғим ручка,...

Кўзмунчоғим

Болажонлар сизга атаб Шеърлар ёздим бир талай. Мағзин чақиб ўқисангиз Сизлар билан дўст бўлай. Яхши кўриб ёд олсангиз Бошим кўкка етади. Мисраларим эзгуликлар Диёрига элтади.   ШЕЪР ЁДЛАШНИ БИЛАМАН   Шеър ёдлашни биламан, Тез ёдлашни биламан. Сўзларни...

Далалардан – болаларга

Буғдой   Олтин тожли Султонман. Сомса, патир, Ширмонман. Азиздирман Одамга. Арзандаман Оламга. Ел куйласа, Ўйнайман. Хирмон сари Бўйлайман... Ой чиққанда Қўноққа, Ўхшар Кумуш ўроққа.   Пахта   Оппоққина Ошнангман, Тўлпоққина Ошнангман. Эгнингдаги Шу нимчанг, Оқ кўйлагинг, Кўк шимчанг, Киссангдаги Дастрўмол – Бари менман, Билиб ол. Пайпоқларинг ҳам Ўзим... Айтсам, Тугамас сўзим.   Сабзи   Юпқагина Пўстим бор. Далада Кўп дўстим бор. Мақолда ҳам Ёзиқман, Ўша „Олтин қозиқ“ман. Ётсам Ерга қапишиб, Думгинамдан Тортишиб, Ташладилар Ўрага... Салом Паловтўрага!   Тарвуз   Ўғитларга Тўйдим мен. Роса қорин Қўйдим мен. Энди Сувдан...

Одил Бургутшоҳ ва “Замбуруғ” лақабли жосус ҳақида эртак

I Бор эди бир одил Бургутшоҳ, Тобе эди унга қир-у тоғ, Яйлов, дала, Қумли барханлар, Тош қалъалар, Шинам қўрғонлар.   Қарчиғайшоҳ бор эди яна, Ўрмон эди унга бошпана. Далалари нотекис, яйдоқ, Ярми ботқоқ, Ярми қатқалоқ.   Бўлиб яхши...

Саккизинчи март байрами

Шунақа одат бор – менга ўхшаган ўғил болалар Саккизинчи март куни ўзича тотли-татимли гапларни тўқиб ёзиб, ойиси ёки бувисини, опаси ёки синглисини, ўқитувчиси ёки...

Яхшиликнинг яхшиликдан фарқи

Юлдузхоннинг ойиси томорқада пишган олмаларнинг энг чиройлиларини халтачага танлаб солиб: “Буларни бувингга олиб борсанг, роса дуо қиларди-да”, деб қолди. “Хўп бўлади, ойижон, олиб бораман”,...

Ўғирланган паҳлавон ҳақида эртак

* * * Бўлган экан бир ўлка, Бизнинг юртдек чиройли. Кексалари донишманд, Йигитлари юракли. Қиз-жувони чевару, Кампирлари гиламчи. Мамлакатда йўқ экан Биронта ҳам тиламчи. Аҳил экан, дўст экан Атласчи-ю дўкондор, Саркарда-ю этикдўз, Бўзчи, ҳофиз ва меъмор. Чопқир...

Тақиб қўяй кўзмунчоқ

Арғимчоғим   Арғимчоғим, арғимчоқ, Тақиб қўяй кўзмунчоқ.   Ёмон кўздан асрасин, Ёмон сўздан асрасин.   Қувнайдиган пайтимда, Яйрайдиган пайтимда   Узилмасин арқонинг, Йиқилмасин полвонинг.   Магазинда   Қизча кирди магазинга, Бир қўғирчоқ олгани. Кутиб олди дўкондор: – Қани қизим, кел қани.   Қара, ушбу қўғирчоқ, Дидингга...

Қанотларинг ялтирайди, қалдирғоч!

Ер юзи болалари   Дўстдай бўлиб яшасин Ер юзи болалари. Эт-тирноққа ўхшасин Ер юзи болалари.   Ер юзини боғ этсин, Тошни гул япроқ этсин, “Дўстлик” деган боғ этсин Ер юзи болалари.   Бир-бирига қўл берсин, Яшнаб турган...

Йўлим қуёш томондир

Истиқлол болалари   Истиқлолдан баҳра олган, Юрт меҳрини дилга солган, Шодлик куйин баланд чалган, Биз болалар, биз болалар – Қувноқ ўғил-қиз болалар. Чақин чақнар кўзимизда, Олов борда кўксимизда, Ёлғон йўқдир сўзимизда, Биз болалар, биз...

“Билим сенга бўлсин ёр”

Момақалдироқ   Ер остин-устунми ё Гумбурлар бутун дунё? Тунда момақалдироқ Баданимда қалтироқ. Нега ҳамма жим ётар: Дадам хурракни отар, Ойим уйқуга чўмган, Ойим кўзини юмган, Гоҳ туриб, гоҳ ётаман, Яна ўйга ботаман. Ичимдан кетмас титроқ, Гумбур-гумбур ҳаммаёқ. Чопаман...

Ҳордиқ олар булутлар

Маслаҳат   Картошка экаётган Бобосига Мирҳайдар, Маслаҳат қаторида Қуйидаги гапни айтар:   – Сиз уни чуқур ерга Кўмиб қўйманг-да, бошдан, Момом шўрва қилсалар, Юрасиз тополмасдан.   Сумалак   Бойчечаклар ниш уриб, То тургунча ўрнидан, Баҳор қишни тарновга Осиб қўйди бурнидан.   Мерч шафтоли...

Турна кўзли булоқча

Зағизғон   Нима кўрса зағизғон Дарровда илиб кетар. Кейин дуч келган ерга Апил-тапил беркитар.   Санғиб-санғиб бир маҳал Эсига тушгани чоғ, Яширганин очофат Қидиради боғма-боғ.   Беандиша, тополмай Аламдан жиғибийрон. Буюрмаган ҳеч кимга Ўғирлик мол ҳеч қачон.     Манзара   Осмон – денгиз, Ой...

Жаҳон болалар шеъриятидан

Фозил Ҳусну ДОҒЛАРЖА (Туркия)   МЕНИНГ ОНАЛАРИМ   Қуёш – она, Ирмоқ – она, Ўйинчоқ – она. Копток – она, Дарахт – она, Йўл-сўқмоқ – она. Бунча ҳам кўп Бу дунёда Оналар, она?   ...Куни бўйи ўполмадим Юзингдан, она!   ОНАМ МЕНГА...

Кекса ямоқчи

Уни ҳамма Уста бува дейди. Ҳақиқий оти Ҳикматуллолигини яқинда дадамдан эшитиб билдим. Унинг ёғочдан қурилган ойнаванд устахонаси тўрткўча гузаридаги ариқнинг ёқасига жойлашган. Уч маҳалланинг...

Беркиниб олган сирғача

Барчиной томорқада ўйнаб юриб, чап қулоғидаги сирғачасини йўқотиб қўйди. Дадаси яқиндагина олиб берувди. Жуда чиройли эди, ям-яшил баргга ўхшаб ясалган эди. Балки, анави ариқчанинг...

Қадрдон йиғилар

Мен, деразасини ланг очиб қўйиб, нонушта қилишни ёқтирадиган болохонанинг шундоққина тагидан торгина йўл ўтган. Йўлнинг нариги бети – болалар боғчаси. Боғчага қатнайдиган тирмизаклар менга...

Уч оға-ини

Уч оға-ини бор экан. Бири биридан шўх, бири биридан ўйинқароқ болалар экан. Четдан қараганда, уларнинг юриш-туриши бир хилдек кўринса-да, кенжаси сал писмиқлиги билан ажралиброқ...

Боймамат Бешинчи

Боймамат ўтган йили биздан бир синф юқорида ўқирди. Мана энди мен билан битта партада ўтирибди. Математикани яхши ўзлаштиролмай, шу аҳволга тушибди шўрлик. Бешинчи синфда...

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: