Минг қарғаға бир кесак

0
297
марта кўрилган.

Муҳаммад Шариф Гулханийнинг “Зарбулмасал”и китобхонга беадад завқ беради. Асарда халқимизнинг теша тегмаган, кўп маъно қатламли мақоллари, иборалари жамланиб, бамисоли кўркам гулдастага айланган. Анвойи чечаклардан териб, сизга ҳам илиндик. Ўқинг, уқинг!

 

Айрон талаб қилсанг, челагингни яширма.

 

Бош омон бўлса, бўрка топилур.

 

Кўр тутганини қўймас ва кар эшитганини қўймас.

 

Қўйнидан тўкилса – қўнжига.

 

Шайхнинг ҳунари бўлмаса, хонақаҳи танг.

 

Қўчқор бўлар қўзининг пешонаси дўнг бўлур, Оға бўлар йигитнинг пешонаси кенг бўлур.

 

Бор мақтанса топилур, йўқ мақтанса чочулур.

 

Яхшилар топиб сўзлар, ёмонлар қопиб сўзлар

 

Сигир сув ичгунича, бузоқ муз ялар.

 

Яхши билан юрдинг –

етдинг ниятга, ёмон билан юрдинг – қолдинг уятга.

 

От олсанг, уйинг бирла кенгаш.

 

Эгасини сийласанг, итига сўнгак бер.

 

Чумчуқ семирса, ботмон бўлурми?

 

Бемор тузалгуси келса, табиб ўз оёғи билан келур.

 

Қизни ким суймас, қимизни ким ичмас.

 

Оёқ югуриги – ошқа, оғиз югуриги – бошқа.

 

Карнайчидан нима кетар. Бир пуф.

 

Эрман ёғочини эгилгани – сингани, эр йигитнинг уялгани – ўлгани.

 

Битар ишнинг қошиға яхши келар бошиға.

 

Икки суюкли бир кўнгилга сиғмас.

 

Чўпни хор тутсанг, кўзга тушар.

 

Эсинг борида этагингни ёп.

 

Ола тўғоноқ олғур бўлса ҳам, аҳволи маълум.

 

Уйда чакса уни йўқ, том бошида қўш танур.

 

Ола кўзанак ола бўлса ҳам, арслон бўлмас.

 

Ошиққан қиз эрга борса, ёрчимас.

 

Тошкент маданият коллежи ўқитувчиси Сарвар ТОҒАЕВ тайёрлади.

 

“Ёшлик”, 2016 йил 1-сон

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.