-ни ва -нинг қандай фарқланади?

0
371
марта кўрилган.

Сўз билан ишлаган, китоб кўрган кишилар яхши билади, баъзи ҳолларда -ни ва -нинг қўшимчалари хато қўлланади. Бундай хатолардан холи бўлиш учун соддагина бир қоидани билиш кифоя.

-ни феъл ва унинг шакллари билан боғланади, -нинг эса исм сўзлар (от, олмош, ҳаракат номи) билан. Масалан,

Китобни ўқидим, китобни ўқиш. Бу ўринда -нинг ишлатиш хато.

Китобнинг муқоваси, китобнинг ўқилиши. Бу ўринда -ни ишлатиш хато. “Китобнинг муқоваси” бирикмасини “Китоб муқоваси” деб қўллаган маъқул. Лўндалашади. Умуман, агар қисқартириш имкони бўлса, ҳатто қўшимчалардан ҳам воз кечиш керак. Маънога таъсир кўрсатмаслиги шарти билан, албатта.

Эътибор берган бўлсангиз, -нинг қўшимчали сўзлар ҳам, -ни қўшимчали сўзлар ҳам феълнинг ноаниқ (ўқиш) ёки бош шаклига (ўқимоқ) боғланиши мумкин. Лекин -ни дан сўнг албатта аниқ нисбатдаги ҳаракат номи (ўқиш), -нинг дан сўнг эса мажҳул нисбатдаги ҳаракат номи (ўқилиш) келяпти ва унга эгалик қўшимчаси (-и) қўшиляпти.

Демак, китобнинг ўқиш ёки китобни ўқилиши дейиш хато бўлади.

 

Ориф Толиб

 

oriftolib.uz

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.