Талаба

0
403
марта кўрилган.

Кўксимга босаман шойи рўмолинг,

Соғинсам бошимга ўраб оламан.

Онажон Жиззахга кетаяпман мен,

Меҳрингдан олисда нима қиламан?

 

Баъзида қийналар виждон қурмагур,

Биринчи октябрь – йилда бир байрам.

Қўнғироқ қиламан, “Онажон, кечир!”

Бугун дарсларим кўп индин бораман.

 

Автобус. Шабада. Шабада сочимни силар,

Оналарнинг меҳри англаб бўлмас сир.

Денгизда адашган “Елкан” мисоли,

Уйига ошиқар битта мусофир.

 

Дилфуза КАМОЛЖОНОВА

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.