Содда одамлар

0
307
марта кўрилган.

Шу фурсат шеър айтай шаънингизга бир,

Номингизни яйраб ёзсин қаламлар.

Муҳаббатим сизга, меҳрим сизгадир

Эй содда одамлар, мўмин одамлар.

 

Бирингиз отамдай бирсўз, бериё,

Бирингиз онамдай мушфиқ, хокисор.

Симобдай беқарор бу олам аро

Кўнглимга сизлардан яқинроқ ким бор!?

 

Яхши гап-сўзларга тезда ишониб,

Мудом яхши кунни кутиб яшайсиз.

Юртга ош бергандан чандон қувониб,

Борингиз бировга тутиб яшайсиз.

 

Гарчи дастурхонда нонингиз ярим,

Кўнглингиз тўқ сизнинг, кўнглингиз бутун.

Дунёнинг ишларин ўйлаган сарим

Шукрлар айтаман борлигингиз-чун.

 

Меҳримни ифода этайин қандай,

Буғдойлар тўлсин-эй уйларингизга.

Қамишдан бел боғлаб қадрдон дўстдай

Шеърим хизмат қилсин тўйларингизда.

 

Ориф Толиб

 

2011

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.