Сафни тутинг, кишилар!

0
151
марта кўрилган.

Масаки Имамура

 

Кураш чоғи келди бугун,

Сафни тутинг, кишилар!

Бу балодан халос этур –

Юртни метин кишилар!

Битсин Киси ҳукумати!

Битсин барча сотқинлар!

Кеча юртни қирғин этган,

Бугун уни харид қилар!

Олға босинг, ёр-биродар,

Олға юринг, ўртоқлар.

Ватанини жондан севган

Бугун уни ардоқлар!

Сафларингиз қаттиқ тутинг,

Қўли қадоқ кишилар!

Душманингиз тор-мор этинг,

Сизни зафар олқишлар!

Ватанини чин севганлар,

Бир саф бўлинг ушбу чоқ,

То покиза бўлгунича

Хоинлардан бу тупроқ!

Бирлашмоқнинг вақти етди,

Майдонга кир, ёвни ур!

Бизнинг қўлда барча қувват,

Қани, эй халқ, олға юр!

 

Шуҳрат таржимаси

 

ziyouz.uz

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.