Рубоийлар

0
667
марта кўрилган.

***

Ўз нафсингга бўлгин амир, шунда мардсан,

Ўзгаларга бўлма ҳақир, шунда мардсан,

Йиқилганни тепиб ўтиш мардлик эмас,

Афтодага бўлсанг дастгир, шунда мардсан.

 

***

Уч юз Қўҳи Қофни келида туймоқ,

Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ

Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ

Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.

 

***

Борма айтмаганнинг дастурхонига,

Қўл узатсанг, қадринг тушар, нонига,

Қўшма ўзгаларнинг барра кабобин

Қотган нону совуқ сувинг сонига.

***

Кўзгумга берардим кечқурун сайқал,

Боқдим унга тиниқ бўлган бир маҳал,

Шунча кўп кўринди ўз айбимки, мен

Ўзгалар айбини унутдим тугал.

 

***

Дағал дили доим эзилган бўлур,

Талаб йўли унга тўсилган бўлур,

Ёмон-яхши билан ким келишолса,

Дили шоду ғамдан қутулган бўлур.

 

***

Эй дил, шоҳи тўнни қилмагил ҳавас,

Эски киймоқликни ҳам этмагил бас,

Енгил ўтсин десанг ўз кунингни сен,

Қарам қилма ўзни бировга абас.

 

Паҳлавон Маҳмуд

 

Тўхтасин Жалолов ва Мунирхон Муинзода таржималари

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.