Қўшиқ

0
442
марта кўрилган.

Сигэдзи Цубои

 

Қаёққа боқмагин – ҳаммаёқ девор,

Қаёққа боқмагин – милтиқ ўқталган.

Ўртада бир мудҳиш сукут ҳукмдор,

Ўртада бир қулоч масофа қолган.

Яқинлаб… яқинлаб келмоқда ана,

Ана у ўқ узди…

Ва лекин қўшиқ

Янада жаранглаб,

Қирлардан ошиб,

Кўкларда каптардек учмоқда яна.

Ҳаттоки, қўшиққа ўқ узар улар!

Ҳаттоки, қўшиққа ўқ узар улар!

 

Шуҳрат таржимаси

 

ziyouz.uz

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.