Оқ йўл

0
287
марта кўрилган.

Сизга оқ йўл тилай, қора кўзлигим,

Яхшиларга боринг ва яхши боринг.

Эй ширин сўзлигим, ёлғон сўзлигим,

Сиз ҳам ҳаммасини тақдирдан кўринг.

 

Фақат оғир бўлар айрилиб кетмоқ,

Жондан кечмоқ оғир кечади фақат.

Кўксимни пармалаб турса-да фироқ,

Сизга бахт тилайман, ўзимга тоқат.

 

Ортиқ сиқилмайман. Бўлди! Етади!

Бир марта келаман, ахир, дунёга.

Нуқул дод-вой билан умрим ўтади

Аза тутаверсам ҳар бевафога.

 

Ориф Толиб

 

2011

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.