Лутф этиб солгил ҳақиқат йўлина

0
230
марта кўрилган.

Давлатмаммат Озодий рубоийларидан

 

1

Кел, эшит, дармонда[1] қуллар додини,

Зори бирла инграган фарёдини,

Айлаюб тақлид алар зикр айлаюр,

Лутф этиб кўр завқ ила шавқ ўтини.

 

2

Ғафлат ила зикр этганлар кўнглин оч,

Дардлидирлар, сен ҳакимсен, қил илож,

Қулларинг қилмиш умид сендан яна,

Раҳм этиб, кел, раҳматинг даргоҳин оч.

 

3

Йўлин йўқотмиш булар дармонда зор,

Кетса топмас, турсалар йўқдир қарор,

Увлашувлар адашган итлар киби,

Қил нидо фазлинг билан эй Биру бор.

 

4

Уммийдурлар[2], осийдурлар бандалар,

Хизмати лойиқ эмас шармандалар,

Лутфи-эҳсонинг била тут қўлларин,

Барчадин узмиш қўлин дармондалар.

 

5

Тавбаи тавфиқ бахш эт ҳамда надам[3],

Ёрлақа жумла гуноҳкорни бу дам,

Чун қачон қуллар дўниб келди санга,

Барча қуллардан хато, сендан карам.

 

6

Қулларинг чун келишга йўқ юзлари,

Қайда лойиқ кўзламакка кўзлари,

Қалбларидан сен хабардорсен, хожам,

Тавба, таксир[4] тилларинда сўзлари.

 

7

Тавбайи тавфиқи тамкин[5] айлагил,

Рахши ишқинг[6] анлара зин[7] айлагил,

Тилларида гарчи тақлид этсалар,

Қалбларин фазлинг била чин айлагил.

 

8

Айламиш қуллар ҳама чирки-гуноҳ[8],

Афви обин тўк аларга ё илоҳ,

Гар ёмондур кетгали йўқ ерлари,

Сендан ўзга кимдир анларга паноҳ.

 

9

Фазл этиб боқ бу ғариб қулларинга,

Осий, жофий[9], бой-у йўқсулларинга,

Лутфинга лойиқ эмас гарчи булар,

Файзи-раҳмат тўк ҳазин дилларина.

 

10

Мосиводан[10] жумла узгил ўзларин,

Зикри-тасбеҳ ила айтур сўзларин,

Лойиқи дийдори жонон бўлсалар,

Фазл этиб оч анларинг жон кўзларин.

 

11

Жумла мўминлар паноҳи сен Худо,

Афв этган журму гуноҳи сен, Худо,

Зору ҳайрон адашган қулларинга,

Энди кўрсат тўғри роҳи[11], сен, Худо.

 

12

Бас қаттиқ ҳайбатлидир маҳшар куни,

Ларза ургай барчанинг жони, тани,

Ул расулнинг шафқатин қилгил насиб,

Сендан олсин осий-ю дармондани.

 

13

Ул Сиротнинг қопусидан кечмакни,

Ҳавзи кавсар шарбатидан ичмакни,

Барча мўминларга арзон айлагил,

Ҳам Буроқ от, хайрлар хуш қучмакни.

 

14

Сайр этиб учмохда боғу боғчалар,

Ҳам ажойиб кўшку уйлар токчалар,

Ранг-баранг ангуру хурмо – мевалар,

Дурри яқут зарнигор сандиқчалар.

 

15

Ариғининг бири сутдир, бири бол,

Бири хамру бири сувдир хуш зилол,

Бизни шу мўминга ҳамсон айлагил,

Баъзи кун ой-ю нужум, баъзи ҳилол.

 

16

Ҳулла бўлгай, яъни улар киймиши,

Турли неъмат, турли мева емиши,

Хуш кабоблар, хуш шароблар рўзи қил,

Ул севар қуллар мизожи севмиши.

 

17

Салсабилу занжабил шарбатлари,

Турли неъмат, турли тўн кисватлари[12],

Қулларингдан, ё илоҳ, қилма дариғ,

Жумла дўстингга бўлган шафқатлар(н)и.

 

18

Ёш Исо Довуд ўрнин тангри дер,

Қулларинга: “Киринг ул учмоха!” дер,

Рўзи айла мисли Юсуфдек жамол,

Юз кишича қувват бўлгай, юзча эр (ийр).

 

19

Тўбий оғоч соялар жаннатлари,

Ушбу жаннат мўмин бўланлар ери,

Ул Буроқни дўстлара қилгил насиб,

Лаълу яқут ул мурассаъ эгар(н)и

 

20

Иссиқ йўқ ҳам совуқ йўқ ул жой эра,

Хасталик йўқ ҳам ўлим йўқ анлара,

Қайғусиз, андишасиз қилгай бизи,

Рўзи айлаб, Тангри элтса ул ера.

 

21

Ҳар кишининг кўз олдида бари бор,

Мулки асбоб, касфи айвон (дағи)тоғи бор,

Қил насиб мўмин бўлган хос қулларга,

Бўйи васли шаммайи дийдори бор.

 

22

Ҳақ Расулуллоҳ живарин[13] қил насиб,

Бизни қилгил жумла ақвоми[14] ғариб,

Рўзи қилсанг жоми ишқдан бизлара,

Бўлсак ул дийдори учун чун андалиб.

 

23

Сезмасак ўнг билан чапни бегумон,

Билмасак яхши-ёмон аҳли замон,

Завқу шавқу ишқи комил дунёда,

Назъ этар жон тандан ҳам имон[15].

 

24

Толиби мақсадга дучор айлагил, эй Биру бор,

Тонгла маҳшар йўлдош айла, ё Муҳаммад, чоҳор ёр,

Ё илоҳо, толибга хайр сирларин ёр айлагил,

Гўр ичида аларнинг жойини гулзор айлагил.

 

25

Қодир-о, қудратлисен ҳар нарсага,

Кулли шайга сендан ўзга йўқ эга,

Холиқи шай, розиқи ҳай, сен эгам,

Қул қачон васфинга лойиқ сўз дея.

 

26.

Қил назар бечораларнинг ҳолина,

Фазл ила қарагин бад афъолина,

Қайтариб аларни жумла наҳийдан,

Лутф этиб солгил ҳақиқат йўлина.

 

27

Бу Озодий бир қулингдир, хору хас,

Фоний ичра умрин ўтказмиш абас,

Лутф этагин тутмишдир умид қўли,

Икки олам сен менга фарёдрас[16].

 

Туркман тилидан Баҳодир Карим таржимаси

 


[1] Дармонда – ҳайрон, қийин, ночор аҳволда қолган.

[2] Уммий – саводсиз.

[3] Надам – надомат.

[4] Таксир – кўпайтириш.

[5] Тамкин – ҳайбат.

[6] Рахши – оти.

[7] Зин – эгар.

[8] Чирк – қабиҳ, жирканч.

[9] Жофий – жафо қилувчи.

[10] Мосиво –…. дан бошқа,… дан ташқари.

[11] Роҳ – йўл.

[12] Кисват – кийим, уст-бош.

[13] Живар – қўшни.

[14] Ақвом – қавмлар.

[15] Назъ – олиш, жонни олиш; “Жон ҳамда имон тандан чиқади” маъносида.

[16] Фарёдрас – мадад беришга етиб келган, кўмак берувчи.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.