«Жонимға сенинг дардинг эрур малҳам»

0
206
марта кўрилган.

* * *

Гул ғунча бўлур, кўрса юзини чаман ичра,

Титрар кўриб ой элни шамъ анжуман ичра.

 

Ким кўрди анинг эрни менинг бошима менгзар,

Бир лаъл Бадахшондау бир дур Адан ичра.

 

Бўю, юзу лаъл эрну, хату хаддина туш йўқ,

Сарву, гулу мул, настарину ёсуман ичра.

 

Жоду кўзини Кашмир элу халқи кўрибон,

Туттиқ дедилар, сени мусаллам бу фан ичра.

 

Хўблар чу ясаб юз ясалар зулфи чирикин,

Билгулик эрур юзинг, эй, шоҳим, туман ичра.

 

Юзинг била лоф урғали кун лобда уёлғой,

Шамъе эрур ул ғояти ер-кўк лакан ичра.

 

Саккокийдин, эй, жон, ғаминг элчиси тилар жон,

Жон бирла равон қилдим агар бўлса тан ичра.

 

* * *

Билурсенким, кечар дунёйи фони,

Қулунгга қилмағил жавру жафони.

 

Басе, кўп ваъдалар қилдингу бординг,

Кел, эмди ваъдаға қилғил вафони.

 

Вафоу ҳусн ичинда юз яшоғил,

Ижобат қил, илоҳий бу дуони.

 

Агар бўлса бало хўбларни севмак,

Қабул қилдим бу йўлда минг балони.

 

Закоте бер лабингдин десам, айтур,

Қавунг кетсун бу Саккокий гадони.

 

* * *

Қаро кўз бирла бир ғамза қилиб, юз минг жафо қилма,

Карашма бирла оламни менингдек мубтало қилма.

 

Менинг бу хаста жонимға сенинг дардинг эрур малҳам,

Қиёматқа теки ҳаргиз бу дардимга даво қилма.

 

Мени, эй, ой, қўрқармен қилиб дунёда саргашта,

Эшигинг тупроқин кўзга топилмас тўтиё қилма.

 

Фироқинг бўтаси ичра танимни сизғирур ҳар дам,

Юзумни олтун этқоли ғамингни кимиё қилма.

 

Охир, бегона деб, гирён эшигингдин қувар бўлсанг,

Кулар юз кўргузуб аввал кишини ошно қилма.

 

Бағир қон айладинг жавру жафо бирла, эй, султоним,

Кўзум ёши билан ҳар дам юзумда можаро қилма.

 

Эй, Саккокий, бу шаҳ қобқин ғанимат тут чу зулфинға,

Озоқин боғлағон қушсен, учарға ҳеч ҳаво қилма.

 

* * *

Жон ҳажр ўтина тутти яна бизни унутма,

Зулфинг бики қад бўлди дуто бизни унутма.

 

Йўқ эрди ризо кетғали бир лаҳза қошингдин,

Сендин чу йироқ солди қазо бизни унутма.

 

Нортек янгоқинг фурқати ичра кўнгулу жон,

Ул куйди жудоу, бу жудо бизни унутма.

 

Исо дамининг бир асари ҳар нафасингда,

Жон дардина, эй, хулқи даво, бизни унутма.

 

Ҳижрон эвининг кунжин олиб, кечаю кундуз,

Зулфу юзунгга тилда сано бизни унутма.

 

Саккокий, ул ой манзилина худ ета билмас,

Сен етсанг агар анда, сабо бизни унутма.

 

* * *

Суратингга аҳли маъни, эй, пари жон отоди,

Сайрафий эрнингни кўрди лаъл хандон отоди.

 

Оғзингу тишингни кўрди, ғунчау гул деди рост,

Қаддингга қилган назар сарви хиромон отоди.

 

Зулфингу юзингни кўрган васфинг айтур туну кун,

Кўз қамар боқғон юзунгга моҳи тобон отоди.

 

Ғабғабу зулфингга ким ҳайрону саргардон уқул,

Ақли йўқ гўдакдур улким чўю чавгон отоди.

Жаъдингга чин мушки демишлар, бу нисбат, бас, хато,

Бори ман билсам ани қайси паришон отоди.

 

Лоладек рухсорингга боқғонда Саккокий кўзи,

Ёшини кўргон кишилар жола борон отоди.

 

* * *

Кўруб хуррам юзунг ёзин кўзум хуш оқтирур сайле,

Оё, сарви саҳи қилғил оқар сув сори бир майле.

 

Санамлар ҳусн отин сурса, латофатнинг бисотинда,

Менинг шоҳим эрур ул дам аларнинг ора сархайле.

 

Кўзим паймонаси ҳар дам тўкар куйган юрак қонин,

Бале, тўклур бўлур лобуд тўлиб-тошқондо ҳар кайле.

 

Юз узра гўйиё зулфинг Сулаймон мулкини тутмиш,

Ул Аҳраманнинг илкидин ҳазорон оҳу вовайле.

 

Кўзумнинг ёши дур янглиғ оёқингга тушар ҳар дам,

Бу бир густоҳлиқин кечируб ёп онинг айбини зайле.

 

Юзингни кўрса Саккокий, кўзун ёшин тия билмас,

Бале, гул мавсуми бўлса, тангизлардан оқар сайле.

 

* * *

Кўзларингиз оҳуни ҳар дам жигар хун айлади,

Мушк ҳидлиқ зулфунгиз Лайлини Мажнун айлади.

 

Эй, малоҳат мулкининг султони, аз эт ёрлиқа,

Қоматимни ул алифдек қаддингиз нун айлади.

 

Мовароуннаҳр ичра қолдим, чунки икки ёнима:

Кўзларимнинг бири – Сайҳун, бири – Жайҳун айлади.

 

Кипригинг новак ўқин бағримға уруб ҳар замон,

Фитна бирла қошларинг кўнглумни мафтун айлади.

 

Ниятим бор эрди кезсам дунёнинг мажмуини,

Кўр ани даври фалак нетек дигархун айлади.

 

Шукри бори душманим, билмас юзумнинг сориғин,

Қаҳрабо янглиғ энгимни ашки гулгун айлади.

 

Ишқ фани барча фанлардин эрур назук, магар,

Ишқингиз Саккокийни бу фанда зафун айлади.

 

САККОКИЙ

 

“Шарқ юлдузи” журнали, 2016–7

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.