«Ишқинг ғамида дийдаи гирёнима раҳм эт»

0
232
марта кўрилган.

* * *

 

Эй, сабо, бу кун бориб, албатта, жононим сари

Арз қил, юз дарду ғам, юз қўйғанин жоним сари.

 

Зарра янглиғ изтиробимни шаби ҳижронида,

Қил аён айлаб ҳаво хуршиди тобоним сари.

 

Фурқатида булбулосо зор кўнглум ноласин,

Еткур афғону ғирев айлаб гулистоним сари.

 

Ғам туни ҳажр ўтиға парвона янглиғ куйганим,

Айла равшан азм этиб, шамъи шабистоним сари.

 

Қолғанин сўздин тилимнинг айт гўёлиғ била,

Юз қўюб ёри адо фаҳму сухондоним сари.

 

Огаҳий йўлунгға айлар нақди жонини нисор,

Гар, десанг, ҳолин бориб даргоҳи султоним сари.

 

* * *

 

Юзи узра паришон икки гисуйи муанбарму,

Гули аҳмар узра ёхуд ду даста сунбули тарму?

 

Намоёнму мусаффо жабҳаси узра ики қоши,

Жамол авжида ё ики ҳилоли лутф густарму?

 

Ики лаълиму эркан оташин рухсори устида

Ва ё худ ўт уза тушкан ики ёқути аҳмарму?

 

Латофатлиғ тишиму жилвагар икки лаби ичра,

Мақом эткан ики лаъл ичра ё серобу гавҳарму?

 

Осилған икки дурму юз уза ҳар ён қулоғидин,

Қуёш атрофида ёхуд дурахшон икки ахтарму?

Ики дилкаш қапоғиму экан зебо қади узра

Ва ё бир нахл узра ики бодоми муқашшарму?

 

Ўрилган икки кокилми дурур ҳар ён узорида

Ва ёхуд ганжи ҳусни теграсида икки аждарму?

 

Сўзиму Огаҳийнинг икки лаъли васфида, ёхуд

Ики лаъли аён эткан каломи руҳпарварму?

 

* * *

 

Қачон сурса саманд ул шаҳсувор айлона-айлона,

Борур кўнглум онга беихтиёр айлона-айлона.

 

Ниҳон бўлғач кўзимдин ул париваш, телба итлардек

Қилурман дам-бадам ун ошкор айлона-айлона.

 

Юзу қаддиға ўхшаш сарву гул топмоқ эмас мумкин,

Нечаким, сайри боғ этсанг баҳор айлона-айлона.

 

Агар базм ичра равшан айласанг шамъи жамолингни,

Куяр жоним қуши парвонавор айлона-айлона.

 

Кулуб чиқсанг харамдин ман ғариби нотавонингға,

Бўлай садқа бошингдин, эй, нигор, айлона-айлона.

 

Тараҳҳум айлаким, дашти фироқингдин чиқа олмон,

Неча йилдин бери ман дилфигор айлона-айлона.

 

Латофатлиғ юзинг шавқи била тегрангда ою кун,

Замони тинмади лайлу наҳор айлона-айлона.

 

Санингдек нозанин зебо парини кўрмадим ҳаргиз,

Кезиб дарҳ ичра қўймай бир диёр айлона-айлона.

 

Шарафдур Огаҳийға ажз ила йўлингда бош қўйса,

Аёқингнинг изин, эй, шаҳсувор, айлона-айлона.

 

* * *

 

Ишқинг ғамида дийдаи гирёнима раҳм эт,

Ҳажринг тунида нолаи афғонима раҳм эт.

 

Жавринг чекибон жони ҳазин чиққали етди,

Эй, жону жаҳон, жонинг учун жонима раҳм эт.

 

Тарожи фироқинг яланг этти тани зорим,

Бер жомаи васлинг, тани урёнима раҳм эт.

 

Дардинг чекарам гўшаи вайронада умри,

Ташриф кетур кулбаи аҳзонима, раҳм эт.

 

Ҳолимни паришон юз узра айлади зулфинг,

Жамъ эт онию ҳоли паришонима раҳм эт.

 

Эй, гул, ғами ҳажрингда кўнгул булбули нола,

Токай қиладур булбули нолонима раҳм эт.

 

Даврон ситами, ишқ ғами, ҳажр балоси,

Қасд этти ҳазин хотири вайронима раҳм эт.

 

Бежурм мани ёзғурубон тиғи жафони,

Жонимға суруб қолма, манинг қонима раҳм эт.

 

Ҳайратда дурур Огаҳий то кўрди жамолинг,

Эй, ҳурлиқо, дийдаи ҳайронима раҳм эт.

 

* * *

 

Мани бедил санга то бўлмишам, эй, дилрабо, ошиқ,

Бори ушшоқ аро йўқтур менингдек бенаво ошиқ.

 

Не тонг гулшанда гул чок этса ҳар ён кўксини улким,

Сангадур неча дарду ғамга бўлган мубтало ошиқ.

 

Туну кун нега тинмай эврулур тегрангда ою кун,

Агар эрмас эса ул икки саргардон санга ошиқ.

 

Жамолинг жилвасиким, тоғ жисмидин олур тоқат,

Киши одам эмас гар бўлмаса кўргач анга ошиқ.

 

Агар минг жавр қилсанг, дарди ишқинг таркин этмонким,

Бўлур шавқи фузунроқ нечаким чекса жафо ошиқ.

 

Қилурман етса сандин ҳар жафоу жавр юз-минг шукр –

Ки, қилмоқдур шикоят ёр жавридин хато ошиқ.

 

Агар жавр эт ва гар эҳсон, на қилсанг комим улдурким,

Ризойи ёрсиз ҳеч ишни қилмас муддао ошиқ.

 

Қилур фош Огаҳий дарду ғамин мақсуди улдирким,

Санга ҳар нафспарвар бўлмағай оламда то ошиқ.

 

* * *

 

Ул ой рухсориким, ондин ҳама олам мунаввардур,

Латофат осмони авжида хуршиди анвардур.

 

Ўрилган икки зулфи жону кўнглум қасдин этмакда,

Саросар жисми печу тоб топган икки аждардур.

 

Мусаффо тишлари кулгу чоғи лаъли лаби ичра

Дарахшон ҳуққаи ёқут аро покиза гавҳардур.

 

Юзу зулфиға то қилди назар девоналиғ айлаб,

Гули аҳмар яқо чоку паришон сунбули тардур.

 

Хиромон қоматиға гулшан ичра кўргузур таъзим,

Дема ел бирла мойил ҳар тараф сарву санубардур.

 

Кўзиким қасди жон этгуси мужгону қоши бирла,

Қўлига ўқу ё олған ситам қилғучи кофардир.

 

Мане бемор ўлар ҳолатға етканда ики лаълин,

Сўруб билдим оларнинг бири шаккар, бири кавсардур.

 

Ул ой васфида ҳар кун Огаҳий шеъри топар рифъат,

Қуёшдек боши ондин чарх авжиға баробардур.

 

Муҳаммад Ризо ОГАҲИЙ

 

“Шарқ юлдузи” журнали, 2016–5

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.