Аро йўлда қолдим мано

0
245
марта кўрилган.

Ақлим кетти, бошим қотти, нечук айтай?

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

Умрум ўтти, вақтим етти, қайга борай?

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Во дариғо, тонг отқунча кўпуб ёттим,

Шайтон билан ишрат қилиб, диним соттим,

Бу оламда Ҳақни суймай беғам ўтдим,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Гуноҳимдин тоғу тузлар ҳазар қилди,

На ер кетай, ёзуқларим малак билди,

Котиблари шоҳид бўлуб, хатға олди,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Гуноҳим кўб ёлборойин даргоҳинга,

Яқам тутуб, йиғлаб борай боргоҳинга,

Саттор эгам, йўл кўрсатгил гумроҳинга,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Тавфиқ берса бўйнум эгиб йўлға кирай,

Хизмат қилиб эранлардин йўлни сўрай.

Ўзинг мени паноҳимсан, қайга борай?

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Ё Қодиро, гуноҳимдин шармандаман,

Илгим олиб афв этмасанг, армондаман,

Ожиз қулман, ҳарна қилсанг – фармондаман,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Гуноҳим бор бениҳоят, санга маълум,

Лабташнаман, қиёматда қилма маҳрум,

Қўл қовшуруб узрим айтай ғариб, мазлум,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Юз минг-юз минг гуноҳимдин лутфунг баланд,

Шайтон лаин йўлдин урса, қилмам писанд,

Минг бир отинг тасбеҳ қилсам, оғзимда қанд,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Гуноҳимдин уётлиғман, отинг Раҳим,

Раҳматингдин қатра берсанг, отинг Карим,

Даргоҳинга йиғлаб келдим, Ҳайю Қадим,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, гуноҳкорман бошим қуйи,

Рўзи маҳшар пок этмаса кавсар суйи,

Осий, жофий, тарсо, жуҳуд феъли-хўйи,

Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.

 

Хожа Аҳмад Яссавий.

 

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.