Ёзувчи гапириши эмас, ёзиши керак!

0
186
марта кўрилган.

Адабиёти бўлмаган, адабиётининг тараққийсига интилмаган ва адиблар етиштирмаган миллат охири бир кун ҳиссиётдан, ўйдан, фикрдан маҳрум қолуб, секин-секин инқирозга юз тутади.

Абдулҳамид Чўлпон

 

Ёзувчи саёз жойда чўкади.

Асқад Мухтор

 

Жуда кўп китоблар мутолаасида ўқувчининг ақли дам олади. Сабаби оддий: чунки уни ёзишда ёзувчининг ақли ҳам дам олган[1].

Чарлз Колтон

 

Олдинги замонларда китобларни ёзувчилар ёзар, ўқувчилар ўқирди. Ҳозир ўқувчилар ёзяпти ва ҳеч ким ўқимаяпти.

Оскар Уайлд

 

Балки чуқур фикрлидир, лекин ёзувчининг бир томонламалиги унинг ақли ҳам бир томонлама эканини кўрсатади.

Александр Пушкин

 

Ижодкор асарларида қалбнинг ҳолатини ифода этиши керак.

Суқрот

 

Ёзувчи бўлиш учун учта сабаб бор. Биринчиси – сизга пул керак, иккинчиси – дунёга нимадир муҳим гап айтмоқчисиз, учинчиси – узун қиш кечаларида нима қилишни билмаяпсиз.

Квентин Крисп

 

Ёзувчи айтмоқчи бўлган сўзини гапирмаслиги керак, ёзиши зарур.

Эрнест Ҳемингуэй

 

Ёзувчининг нуқсонларини топиб танқид қилиш аҳмоқлик, ҳатто виждонсизликдир.

Ўқувчини ижодкорнинг айблари эмас, ютуқлари қизиқтириши керак.

Олдос Ҳаксли

 

Янги замоннинг энг оригинал ёзувчилари бизга янги нарса бергани учун эмас, нарса-ҳодисалар ҳақида гўё олдин ҳеч ким сўзламагандай қилиб гапирганлари учун оригиналдир.

Иоганн Гёте

 

Ҳаммага бирдай маъқул тушадиган асарни ёзишнинг иложи йўқ.

Мигель де Сервантес

 

Тушунарли ёзадиган ижодкорнинг ўқувчилари бўлади, тушунарсиз ёзадиганларнинг эса – шарҳловчилари.

Альбер Камю

 

Ёзувчига завқ-иштиёқ бериши аниқ бўлган учта усул бор: 1) бирорта китобини ўқиганингизни айтасиз; 2) ёки ҳамма китобини ўқиганингиздан сўзлайсиз; 3) ҳали чоп этилмаган қўлёзмасини ўқигани бериб туришини сўрайсиз.

Марк Твен

 

Фақат буюк нарсалар ўйлашга арзийди, ёзувчи ўз олдига юксак мақсадларни қўйиши керак. Мардона бўлиши, ўзининг ожиз қурбиятига умуман эътибор бермаслиги зарур.

Александр Блок

 

Ҳақиқий ёзувчилар инсониятнинг виждонидир.

Людвиг Фейербах

 

 

Ориф Толиб тайёрлади.

 


[1] Чет эл адибларининг фикрлари рус тилидан таржима қилинган.

 

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.