Тошлар

0
204
марта кўрилган.

Бир киши бозордан полиз маҳсулотлари сотиб олибди. Уйга келиб қараса, сабзи-пиёз ўрнида бир уюм тош турган эмиш. Савдогарлар чув туширган экан. Лекин у қайтиб бориб жанжал кўтармабди, индамай қўяверибди.

Орадан қирқ йил ўтибди. Бир куни бояги одамнинг дарвозаси тақиллабди. Чиқиб қараса, бўсағада мункиллаган чоллар турган эмиш.

– Ассалому алайкум, – гап бошлабди улар. – Биз сени бир замонлар алдаган эдик, кечирим сўрагани келдик.

Бу сўзни эшитган киши уларни қучоқлабди ва:

– Ҳа, у воқеа эсимда. Лекин мен сизларни ўшандаёқ кечирганман. Тошларни эса, чуқурга ташлаб юборганман, – деб айтибди.

– Биз эса уларни қирқ йил юрагимизда олиб юрдик, – де­йи­шибди собиқ савдогарлар ва бирдан енгил тортишибди.

 

Ориф Толиб тайёрлади.

 

“Ирфон” тақвими (2015 йил 1-чорак)да чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.