Мўрт совғалар

0
182
марта кўрилган.

Ўтган замонда бир донишманд бир қишлоққа келиб яшаб қолди. У болаларни севар, улар билан кўп вақтини ўтказар эди. Яна бир севимли иши – ўйинчоқлар ясаб бериш эди, бироқ фақат мўрт ўйинчоқларнигина совға қиларди. Болалар эҳтиёткор бўлишга қанчалик уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмас, ўйинчоқлар синиб қоларди. Бундан хафа бўлган жужуқлар бор овози билан йиғлашга тушарди. Кейинчалик донишманд уларга янаям мўртроқ ўйинчоқларни ҳадя қилди.

Ниҳоят болаларнинг ота-оналари қариянинг олдига келиб, нолишди:

– Сен ақлли одамсан, болаларимизга ҳам фақат яхшиликни раво кўрасан. Лекин нима учун бундай тегманозик нарсаларни совға қиласан? Улар ўйинчоқларни асрашга бор кучлари билан ҳаракат қиляпти, лекин барибир иложи бўлмаяпти. Сўнг йиғига тушишяпти. Ўйнамай дейишса, ўйинчоқларинг жуда чиройли.

– Ҳали кўп ўтмай, – дейди жилмайиб бунга жавобан донишманд, – уларга кимдир юрагини ҳадя қилади. Балки менинг бу арзимас ўйинчоқларим уларга қадрли нарсаларни авайлашни ўргатар.

 

Ориф Толиб

 

“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 2016 йил 27 август сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.