Иффат

0
152
марта кўрилган.

Иффат деб нафсимизни гуноҳ ва бузуқ ишлардан сақламоқни айтилур. Бизларни гуноҳ ва маъсиятдан сақлагувчи, ҳаром-ҳаришдан нафсимизни асрагувчи фақат иффатимиздур.

Ахлоқ соҳиби, иффат эгаси қалбини, виждонини поклаб, тилини ёлғон, ғийбат, бўҳтон, молояъни каби ёмон сўзлардан сақлар.

Чунки инсонга иф фатидан кўпроқ тил иффати лозимдир. Бошимизга келадурган кулфат ва заҳматларнинг аксари ёмон тилимиздан, андозадан ортуқ сўйлаганимиздан келур.

 

Ўйламай сўйлаган оғримай ўлар,

Фикр ила сойлаган йиғламай кулар.

 

Иффат эрлардан кўпроқ хотунлар учун олмосдан қиммат, инжудан қадрли зийнат ва фазилатдур. Иф фатли киши ҳар вақт назари ибрат ила ҳаракат қилур. Кеча ва кундуз фикри, зикри ватандошларига, қариндошларига яхшилик, хайрихоҳликдан иборат бўлур.

Сўзида, феълида содиқ бўлуб, виждонга терс, инсониятга келишмаган муомаладан ҳазар қилур. Ҳазрати Али разиаллоҳу анҳу: “Иффат хотунларнинг энг зийнатли либоси, эрларнинг сармояйи улвиятидур”, – демишлар.

Ҳазрати Луқмон: “Иффат номуснинг энг маҳкам суянчиғидур. Нафснинг ҳужумига шул қувват ила муқобала қилинур”, – демишлар.

Афлотун ҳаким: “Иффат хотундан кўпроқ эрларга ярашадурган бир сифатдур. Хотун иффати адаб ва номусини сақловдур. Эрларнинг иффати бутун инсоният адабларига шомилдур. Иф фатсиз инсон яланғоч жасад кабидур”, – демишлар.

 

Зотингга зийнат ўлан иффатни дилда сақлагил,

Шаҳват нафсинг сени болғусидур ақлингға қул.

Ҳар кишининг дунёда йиртилса иффат пардаси,

Нафси шайтондек ани бир кун солур бўйнига ғул.

 

Абдулла АВЛОНИЙ

 

“Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” китобидан

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.