Ҳикматли жавоб

0
106
марта кўрилган.

Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталарида кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган кичик ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилади.

Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг моторини кўрсатиш учун механикнинг устахонасига олиб келди. Механик уста автомобил моторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди. Уста жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.

Жарроҳ озгина ҳайрон бўлиб: “Майли сўранг!”, деди. Механик: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юраги”ни (яъни моторини) очаман, худди сиз каби касалини топиб ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин.

Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.

Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига паст овозда, деярли шивирлаган ҳолда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан моторини таъмирлаб кўр-чи!?”, деди.

 

“Ижод олами”, 2018/2

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.