“Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди”

0
497
марта кўрилган.

Муваффақият ҳақида ҳикматлар

 

Ўзингиз орзу қилган киши бўлишингиз учун ҳеч қачон кеч эмас.

Жорж Элиот

 

Агар сен бирор нарсани ўйлаб топа олсанг, уни бажаришга ҳам қодирсан.

Уолт Дисней

 

Муваффақият фақат интилувчан одамгагина насиб қилади. Қийин шароитда тушкунликка тушадиганларни эса жуда кам йўқлайди.

Жавоҳарлаъл Неру

 

Бекорчиликдан ақлий ва жисмоний ланжлик келиб чиқади.

Дмитрий Писарев

 

Буюк муваффақиятлар қатъият ва қунт-матонатнинг натижаси, холос.

Сэмюэл Жонсон

 

Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.

Альберт Эйнштейн

 

Ҳаёт оғир меҳнат ва ташвишларсиз сизга ҳеч нарса ҳадя этмайди.

Гораций

 

Обрў-эътиборни шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун йигирма йил керак бўлади. Уни йўққа чиқариш учун эса беш дақиқа ҳам етарли. Агар сиз буни жиддий ўйлаб кўрадиган бўлсангиз, қилаётган ишингизга муносабатингиз албатта ўзгаради.

Уоррен Баффет

 

Одам машғулот залларида чемпион бўлмайди. Чемпион бўлиш учун ишни руҳиятдан бошлаш керак – истак, орзу ва ўз ғалабасини аниқ-тиниқ ҳис қилишгина кишини мақсадига элтади.

Муҳаммад Али

 

Ялқов бўла туриб соғлом юришни истаган киши жим туриб овоз чиқаришни истаган кабидир.

Плутарх

 

Энг зўр қобилиятлар бекорчилик сабаб сўнади.

Мишель де Монтень

 

Энг муҳими – муваффақиятга эришиш учун нимадир қилиш ва бунга ҳозироқ киришиш. Жуда оддий бўлишига қарамай, муваффақиятнинг энг асосий сир-синоати шу. Ажойиб-ғаройиб ғоялар ҳар кимда бор, бироқ уни ҳаётда татбиқ этаётганлар, айниқса, айни дамда шу иш билан шуғулланаётганлар жуда кам. Эртага ёки кейинги ҳафта эмас, ҳозироқ ишга киришиш керак.

Нолан Бушнелл

 

Ҳаётдаги энг биринчи ва энг муҳим нарса ўзингни ўзингга бўйсундиришга интилишдир.

Вильгельм Ҳумбольдт

 

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Брайан Трейси

 

Бекорчининг танаси қандай заифлашаётганига, суви ҳаракатсиз кўлнинг сасиётганига боқ.

Овидий

 

Мақсадсиз одам ҳеч бир ишдан лаззат топмайди.

Жакомо Леопарди

 

Одамни барбод қилиш учун кўп нарса керак эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш керак, холос.

Фёдор Достоевский

 

Бутун умрингиз давомида орзунгизга интилинг ва вақтингизни беҳуда сарламанг. Чунки ҳавога учган вақт сиздаги барча яхши нарсаларни тортиб олади.

Афлотун

 

Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

Бернард Шоу

 

Иш билан машғул бўлмаган одам ҳеч қачон тўлақонли бахтли бўлолмайди, ишёқмас кишининг юзида ҳамиша норозилик ва ҳафсаласизлик аломатларини кўрасиз.

Ҳенрих Ҳейне

 

Ношукрлик кучсизликнинг кўринишидир. Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди.

Гёте

 

 

Ориф Толиб таржималари

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.