Болалик – умрнинг энг мазмунли даври

0
192
марта кўрилган.

Жак Ив Кусто ҳикматларидан

 

  • Имконсиз туюлган ишларни уддалашни муваффақият дейиш мумкин.
  • Агар мантиққа боғланиб қолганимизда, келажак бизга афсус-надоматлар олиб келарди. Мантиқдан муҳимроқ нарсалар бор. Биз одамлармиз. Эътиқод ва умидга эгамиз, меҳнат қила оламиз.
  • Биринчи қадамни ташлашга қизиқувчанлик туртки беради, унинг ортидан эса илм эргашади.
  • Ҳақиқий бойлик – ҳаётнинг ўзи ва қизғин фаолиятдир.
  • Сувда ёки қуруқликда бажараётган амалларимизнинг қадр-қиймати бойликка интилиш билан эмас, инсонга ҳурмат кўрсатиш билан баҳоланиши керак. Денгиз устида ҳам, тубида ҳам асосий ташвишимиз инсониятнинг келажаги бўлиши зарур.
  • Болалик – умрнинг энг мазмунли даври.
  • Балиқнинг хатти-ҳаракатларини кузатишнинг энг яхши йўли – балиқ бўлиш.
  • Гирдоб ва ҳаёт бир нарса эканини унутиб қўйдик.
  • Ер инсон қўлидан бутун тарихига нисбатан XX асрда кўпроқ азият чекди.
  • Одам аҳмоқлик қилишни истаганидагина ақлидан фойдалана бошлайди.
  • Денгиз – одамзотнинг ягона илинжи. Бу фикр ҳар доимгидан кўра бугун ўз тасдиғини топяпти – чунки барчамиз битта қайиқдамиз.
  • Мен бир сафар океан касал, лекин ҳеч қачон ўлим тўшагида бўлмаган, деган эдим. Океанда ўлик жой йўқ – унда ҳамиша ҳаёт ҳукмрон. Лекин у йилдан йилга кучсизланиб боряпти.
  • Агар танлаган йўлимиздан кетаверсак, бизни очкўзлик адойи тамом қилади. Йўналишни ўзгартира олмасак, тез орада Ер юзидан йўқоламиз, ўрнимизни қурт-қумурсқалар эгаллайди.
  • Қанчалик кенг бўлмасин, бирор-бир аквариум, бирор-бир сунъий сув ҳавзаси денгиздаги табиий шароитни ярата олмайди.

 

Ориф Толиб таржимаси

 

“Ёшлик” журналининг 2016 йил 8-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.