“Уруш ва Тинчлик” роман-эпопеяси ҳақида

0
4843
марта кўрилган.

Л. Толстой бу асарни ёзишдан олдин декабристлар ва декабризм ҳақида ёзмоқчи эди. Уни тарихий шахс типи қизиқтирарди. Бунинг 2 томони бор эди.

а) декабризмга бевосита 1812 йил Ватан урушининг алоқадорлиги;

б) 60-йиллар революция ҳаракатининг натижасизлиги сабаблари.

Л. Толстой асарни яратиш жараёнида Ф. Л. Глинканинг “Бородино жанги очерклар”, Д. Давидовнинг “1812 йил партизанлик ҳаракати ҳақида хотиралар”, А. Тьернинг “Империя ва консуллик тарихи” ва шулар каби тарихий ва ҳужжатли адабиётлар билан танишади. Шунингдек, Бородино майдонига боради. Бу ерда у қайси томондан французлар келган, қаерда Багратион флешлари турган, қаерда Раевскийнинг батареяси жойлашган эди, қаерда қаттиқ қонли жанглар бўлган ҳамма-ҳаммасини тасаввур қилиб кўради.

Роман-эпопеяда 550 дан ортиқ образлар мавжуд бўлиб, шулардан 200 га яқини тарихий шахслар ва 20 дан зиёд катта жанглар картинаси чизиб берилган.

Асар бошидаги жамиятда яшаётган одамларнинг ҳаммаси Европада бўлаётган воқеаларга, Напалеоннинг армиясига ўз табақасидан туриб баҳо беришади. Лекин шу билан бирга аксарият аслзодалар Напалеон Россияга қандай хавф солиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлашмайди. Баъзилар эса тушунишмайди ҳам. Буни фақат Андрей Болнонский яхши тушунади.

Романнинг асосий қаҳрамонлари:

а) А. Болконский – сангвиник, қизиққон, эгоцетрик ҳарактерга эга

б) Пьер Безухов – флегматик, туйғуларга асосланган, юрагининг амрига бўйсинувчи аслзода.

Иккови ҳам ошиқ қалбли, соғлом фикрловчи, ҳаётда ўз ўринларини изловчи инсонлар. Уларнинг икковини ҳам биринчи князь Андрейга никоҳланган, лекин тақдирнинг ёлғончилиги оқибатида Пьерга турмушга чиққан Наташа Ростова боғлаб туради.

Асарнинг энг мафтункор образларидан бири бу Наташа Ростовадир. Унинг битта ташқи кўринишигина эмас, балким ички дунёсининг гўзаллиги ҳам, унинг атрофдагиларга бўлган муносабатининг болаларча самимийлиги, покизалиги бевосита ўқувчида ҳам унга нисбатан муҳаббат уйғотади.

А. Болконский фикрича, ҳар қандай ҳақиқий рус кишиси армия сафларида, ҳарбий хизматда, она ватан ҳимояси ҳақида бош қотирмоғи лозим.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.