Тўнюқуқ битиктоши

0
5169
марта кўрилган.

[1] Билга Тўнюқуқ – бан. Ўзум Табғач алинга қилинтим. Турк бўдун Табғачқа кўрур арти.

[(Мен) Билга Тўнюқуқман. Ўзим Табғач элида вояга етдим. (Ўша кезлар) турк халқи Табғачга қарам эди.]

[2] Турк бўдун қанин булмайин Табғачда адрилти, қанланти. Қанин қўдуб, Табғачқа яна ичикди. Тангри анча тамис аринч: Қан бартим,

[Турк халқи хонини тополмай (кўп сарсон бўлди. Аввалига) Табғачдан айрилди, ўз хонига эга бўлди (кейин яна) хонини қўйиб, Табғачга қайта қўшилди. Тангри шундай деган, шекилли: Хон бердим,]

[3] қанингин қўдуб ичикдинг, ичикдук учун тангри “ўл” тамис аринч, турк бўдун ўлти, алқинти, ёқ бўлти. Турк сир бўдун яринта

[“Хонингни қўйиб таслим бўлдинг”. Таслим бўлгани учун тангри ўл, деган [яъни қарғаган] шекилли, турк халқи ўлди, тугади, йўқ бўлди, турк сир халқи ерида]

[4] бўд қалмади, ида ташда қалмиси қўбраниб, яти юз бўлти: аки улуги атлиғ арти, бир улуги ядағ арди. Яти юз кишиг

[бирорта ҳам уруғ қолмади, тўқайда, тоғ-у тошда қолгани тўпланиб, етти юз киши бўлди, унинг икки қисми отлиқ, бир қисми яёв эди. Етти юз кишини]

[5] удузуғма улуғи шад арти. Йиғил тади, йиғмаси бан артим – Билга Тўнюқуқ. Қаған-му қисайин тадим, сақинтим, туруқ буқали самиз буқали арқда

[уюштирадиган улуғи шад эди. “Йиғил”, деди. Йиғувчиси мен эдим – Билга Тўнюқуқ. Хоқонни ҳам қистайин,

дедим, сўнг ўйлаб қолдим: (биров) ориқ буқа билан семиз буқани тезагидан]

[6] билсар, самиз буқа, туруқ буқа тайин билмаз армис, тайин анча сақинтим. Анта кисра тангри билиг бартук учун ўзум-ўк қаған қисдим. Билга Тўнюқуқ бўйла Баға тарқан

[билса, (биров бу) семиз буқа, (бу) ориқ буқа деб билмас (яъни ажрата олмас) эмиш, деб ўйладим. Ўшандан сўнг, тангри билим бергани учун, фақат ўзим хоқонни қистадим. Билга Тўнюқуқ бўйла Баға тархан]

[7] бирла Алтарис қаған булайин, бария табғачиғ, ўнгра Қитангиғ, йирая Ўғузуғ ўкушак ўлурти. Билгаси, чабиси бан-ўк артим. Чуғай қузин Қара қумуғ ўлурур артимиз.

[билан Элтариш хоқон топишиб [бирлашиб], жанубда Табғачни, Шарқда Қитанни, шимолда ўгузни кўплаб ўлдирди. Билимдони, чабуси менинг ўзим эдим. Чуғай қузини, Қорақумни манзил қилиб турар эдик.]

[8] Кайик яю, табисған яю ўлурур артимиз. Бўдун бўғзи тўқ арти. Яғимиз тагра учуқ тагирти, биз шаг артимиз. Анча ўлурур арк али. Ўғузда антан кўруг калти.

[Кийик еб, товушқон еб кун кечирар эдик. Халқнинг қорни тўқ эди. Душманимиз атрофга қанотини ёйди, биз шай эдик. Шундай яшар эрк эли. Ўғуздан (сир билиш учун жўнатилган) кузатувчи (қайтиб) келди.]

[9] Кўруг саби антағ: Тўқуз ўғуз бўдун уза қаған ўлурти, тир, Табғачғару Қўни Сангунуг идмис, Қитангғару Тўнгра Самиғ идмис, саб анча идмис: Азқинга турк бўдун

[Кузатувчининг хабари шундай: “Тўққуз ўғуз халқи устидан бир хоқон тахтга ўтирди, – дер. Табғачга Қўни Сангунни юборибди, Қитанга Тўнгра Семни юборибди. (Улардан) шундай хабар айтиб юборибди: “Озгина турк халқи]

[10] йўриюр армис, қағани алп армис, айғучиси билга армис. Ўл аки киши бар арсар, сани Табғачиғ ўлуртачи тирман, ўнгра қитангиғ ўлуртачи тирман бани ўғузуғ

[юрган эмиш, хоқони алп экан, кенгашчиси доно экан. Ўша икки киши бор бўлса, сени – Табғачни ўлдиражак, дерман, шимолда қитанни ўлдиражак, дерман, мени – ўғузни]

[11] ўлуртачи-ўк тирман. Табғач, бирданайин таг, Қитанй, ўнданайин таг. Бан йирданайин тагайин. Турк сир бўдун йўринта иди яримазун, усар, иди йўқ қисалим,

[ҳам ўлдиради, дейман. Табғач, сен ўнгдан ҳужум қил! Қитан, сен олдиндан ҳужум қил! Мен чапдан ҳужум қилай. Турк сир халқи ерида эга юрмасин. Уддаланса, эгасини йўқ қилайлик,]

[12] тирман. Ул сабиғ асидиб тун удисиқим калмади, кунтуз ўлурсиқим калмади. Анта ўтру қағанима ўтунтум. Анча ўтунтим: Табғач, Ўғуз, Қитанй, бу учагу қабасар,

[дерман. Ўша хабарни эшитиб, тун уйқум келмади, кундуз ўтиргим келмади. Шундан кейин хоқонимга ўтиндим. Шундай ўтиндим: “Табғач, Ўғуз, Қитан – бу уччови қамал қилса,]

[13] қалтачи биз, ўз ичи-ташин тутмистаг биз. Юйқа арклиг тўпулғали учуз армис, йинчга арклиг узгали учуз, юйқа қалин бўлсар, тўпулғулуқ алп армис, йинчга

[(қуршовда) қолажакмиз, (худди) вужудининг ич-у ташини тутгандек бўламиз. Юпқа нарса енгишга арзимас эмиш, ингичка нарса узишга арзимас, ингичка]

[14] йўған бўлсар, узгулук алп армис. Ўнгра Қитанйда, бирия Табғачда, қурия Қурданта, йирая Ўғузда аки-уч бинг сумуз, калтачимиз барму на? Анча ўтунтим.

[йўғон тортса, узадиган алп эмиш. Шарқда Қитандан, жанубда Табғачдан, ғарбда Қурдандан, шимолда Ўғуздан икки-уч минг уруш қилиб келадиган қўшинимиз бормиди, нима?” – шундай ўтиндим.]

[15] Қағаним бан ўзум билга Тўнюқуқ ўтунтук ўтунчумин асиду барти, кўнглунгча удуз – тади. Кўк ўнгуг йўғару Ўтукан йишғару удузтум. Инигак кўлукум Тўғлада Ўғуз калти.

[Хоқоним мен ўзим Билга Тўнюқуқнинг ўтинмиш ўтинчимини эшитиб турди, (кейин): “Кўнглингга қараб иш тут”, – деди.

Кўк ўнгни юқорилаб (лашкарни ) Ўтукан йишга солдим. Инигак кўлини кечиб Тўғладан ўғуз келди.]

[16] Суси уч бинг армис, биз аки бинг артимиз, сунгушдимиз, тангри ярлиқади, янйдимиз, ўкузка тушди. Янгдуқ йўлта яма ўлти кук, анта ўтру ўғуз қўпан калти.

[Қўишини уч минг экан, биз икки минг эдик, урушдик. Тангри ёрлиқади, қочирдик, дарёга тушди. Қочган йўлида яна ўлди, чоғи. Шундан сўнг ўғуз бутунлай (таслим бўлиб) келди.]

[17] Калуртум-ўк Турк бўдунуғ Ўтукан ерка: бан ўзум билга тўнюқуқ Ўтукан яриг қўнмис тайин асидиб бирияки бўдун, Қурияқи, йираяқи, ўнграки бўдун калти.

[Мен ўзим Билга Тўнюқуқ турк халқини ҳам Ўтукан ерга келтирдим. Ўтукан ерга қўнибди, деб эшитиб, жанубдаги халқ, ғарбдаги, шимолдаги, шарқдаги халқ келди.]

[18] Аки бинг артимиз биз аки су бўлти. Турк бўдун ўлурғали, Турк қаған ўлурғали, Шантунг балиқ(қ)а, талуй ўгузка тагмис йўқ армис. Қағанима ўтунуп, су алтдим.

[Биз икки минг эдик, икки (тўда) қўшин бўлди. Турк халқи эл бўлибдики, Турк хоқони тахтга келибдики, Шантунг шаҳрига, денгиз-у дарёларга (катта сувларга) етмаган эди. Хоқонимга ўтиниб, лашкар тортдим.]

[19] Шантунг балиққа, талуй ўгуза тагуртум, уч ўтуз балиқ сиди, усин бунтату йўртда яту қалур арти. Табғач қаған яғимиз арти. Ўн ўқ қағани яғимиз арти.

[Шантунг шаҳрига, денгиз-у дарёлар (катта сувлар)гача етказиб бордим. Йигирма уч шаҳар мағлуб бўлди. Уйқусини бузиб, юртида енгилиб қолар эди. Табғач хоқон ёвимиз эди.]

[20] Артуқ Қирқиз кучлуғ қаған яғимиз бўлти. Ўл уч қаған ўглашиб Алтун йиш уза қабасалим, тимис, анча ўглашмис, Ўнгра Турк қағанғару сулалим, темис, анча ўглашмис, Ўнгра Турк қағанғару сулалим, темис, ангару суламасар, қачан ангирсар ўл бизни.

[Бунинг устига, қирғизнинг қудратли хоқони ҳам ёвимиз бўлди. Ўша уч хоқон маслаҳатлашиб, “Алтун йиш устига бостириб борайлик, – дебти, шундай маслаҳат қилишибди. – Шарққа, Турк хоқонига қўшин тортайлик, – деди. Унга қўшин лашкар тортилмаса, ғазабланган чоғда, у бизни енгади,]

[21] Қағани алп армис, айғучиси билга армис, қачан ангирсар, ўлуртачи кук. Учагун қабсап сулалим, ани йўқ қисалим, тамис. Тургас қаған анча тамис. Банинг бўдунум анта арир, тамис.

[хоқони алп экан, кенгашчиси доно экан, ғазаблангудек бўлса, ўлдирадиган кўринади. Учовлон ёпирилиб, қўшин тортайлик, уни йўқ қилайлик”, дебди. Тургаш хоқони шундай дебди: “Менинг халқим у ерда, – дебди.]

[22] Турк бўдун яма булғанч ўл, тамис. Ўғузи яма тарқанч ўл, тамис. Ўл сабин асидип, тун яма удусиқим калмаз арти, ўлурсиқим калмаз арти, анча сақинтим а…

[Турк халқи ҳам саросимададир, – дебди. – Ўғузи ҳам тарқоқдир”, – дебди.

Ўша хабарини эшитиб, тунлари уйқум келмас эди, кундузлари ўтиргим келмас эди. Шундай ўйладим: “А…]

[23] … а сулалим тадим. Кўгман йўли бир армис, тумис тайин, асидип, бу йўлун йўрисар ярамачи тадим… Ярчи тиладим, чўлги Аз ари, бултум.

[… а қўшин тортайлик…, – дедим.

Кўгман йўли битта экан, бекилган [қор босган], деб эшитиб: Бу йўлдан юрсак ярамайди”, – дедим. Ерчи (бу ерларни биладиган киши) суриштирдим. Чўллик аз кишини топдим.]

[24] Ўзум Аз йирим, ани бил… армис, бир туруқи армис. Анин бармис ангар ятип, бир атлиғ бармис тайин ўл йўлин йўрисар, унч тадим, сақинтим, қағанима

[“Ўзим аз, ерим…”, уни бил…екан, бир тураржойи бор экан. “Ани (дарёси) билан борган, ўша ерда тунаб, бир отлиғ (йўл) босади”, – деганда: “Ўша йўл билан юрилса, маъқул”, – дедим, шундай хаёл қилдим. Хоқонимга]

[25] ўтунтум, су йўритдим, атлат, тадим. Ақ тармал кача, ўғрақлатдим, ат уза бинтура, қариғ сўкдум, йўқару ат ята, ядағин, иғач тутуну ағтуртум ўнграки ар

[“ўтиндим, черикни ишга солдим, от сол!” – дедим. Оқ тармал (ҳозирги Хуа Кем) дарёсини кечиб илдам йўлладим, отга миндириб қорни кечдим. Юқорига отни етаклаб, яёв, ёғочга таяниб тепаликка чиқардим. Олдиндаги эр (йигит)лар]

[26] йўғару тагуруп, и бар арт ашдимиз. Йўбалу интимиз ўн тунка янтақи туғ биру бардимиз. Ярчи яр янгилип, бўғузланти, бунгадип қаған ялу кўр, тамис.

[юқори кўтарилиб буталар бор довондан ошдик. Қийналиб индик. Ўн кеча деганда ёндаги тўсиқни айланиб ўтдик. Ерши йўлда янглишиб, бўғизланди. Хафа бўлиб хоқон: “Елиб кўр, – деди. – ]

[27] Ани субуғ баралим. Ўл суб қўди бардимиз, санағали тушуртимиз, атиғ иқа баюр артимиз… кун яма, тун яма ялу бардимиз. Қирқизиғ уқа басдимиз.

[Ани сувидан борайлик”.

Ўша сувнинг қуйи томонига бордик, (қўшинни) санагани туширдик, от(лар)ни буталарга бойлар эдик. Кун-у тун елиб бордик. Қирғизни (уйқуда) қўққисдан босдик.]

[28] Су ангагин ачдимиз. Қани суси тарилмиш, сунгушдимиз, санчдимиз, қанин ўлуртумиз. Қағанқа қирғиз бўдуни ичикди, юкунти, янтимиз. Кўгман йишиғ абиру калтимиз.

[Лашкар энгаг (жағ)ини очдик (ҳайё-ҳайт солдик). Хони, лашкари йиғилди, жанг қилдик, санчдик, хонини ўлдирдик.

Хоқонга қирғиз халқи таслим бўлди, таъзим қилди. Қайтдик. Кўгман йишни айланиб келдик.]

[29] Қирқизда янтимиз. Тургас қағанта кўруғ калти, саби антаг: Ўнгдан қағанғару су йўрилим, тамис, йўримасар, бизни, қағани алп армиш, айгучиси билга армиш, қачан ангирсар,

[Қирғиздан қайтдик. Тургаш хоқондан (сир билиш учун жўнатилган) кузатувчи (қайтиб) келди. Келтирган хабари шундай: “Шарқдан хоқонга қўшин йўллайлик, – дебди. – Йўлланмаса, у бизни (енгади). Хоқони алп экан, кенгашчиси доно экан, ғазаблангудек бўлса,]

[30] бизни ўлуртачи кук, тамис. Тургис қағани ташиқмиш, тади. Ўн ўқ бўдуни қалисиз ташиқмиш, тар. Табғач суси бар армиш. Ўл сабиғ асидип, қағаним: Бан абгару тушайин, тади.

[бизни ўлдирадиган кўринади, – дебди. – Тургаш хоқони майдонга чиқибди, – дебди. Ўн ўқ халқнинг ҳаммаси бекам-у кўст чиқибди, – дебди. Табғач лашкари (ҳам) бор экан”. Ўша гапни эшитиб, хоқоним мен уйга тушайин, – деди.]

[31] Қатун йўқ бўлмис арти, ани йўғлатайин, тади. Су баринг, тади. Алтун йишда ўлурунг, тади. Су баши Инал қаған, Тардуш шад барзун, тади. Билга Тўнюқуқа – банга айди:

[Хотун вафот этган эди. Унинг маросимини ўтказайин, – деди. Қўшин билан боринг, – деди. Алтун йишда ўрнашинг, – деди. Лашкарбоши Инал хоқон, Тардуш шади борсин, – деди. Билга Тўнюқуққа – менга айтди:]

[32] Бу суг алт, тади, ақи яниғ кўнглунгча ай, бан санга на аяйин, тади. Калир арсар ку ар ўкулур, калмаз арсар, тилиғ, сабиғ али ўлур, тади. Алтун йишда ўлуртимиз.

[“Бу қўшинни элт, – деди. Карам-у ғазабни кўнглингдагидай қил, мен сенга нима ҳам дейин, – деди. (Ёв) келадиган бўлса, номдор эр (йигит)ларни йиғ (ва душманни ўлдир), келмайдиган бўлса, тил тутиб маълумот олиб тур, – деди. Алтун йишда ўрнашдик.]

[33] Уч кўруг киши калти, саби бир: қағани су ташиқди, Ўн ўқ суси қалисиз ташиқди, тар. Ярис язида тарилалим, тамис, ўл сабиғ асидиб, қағанғару ўл сабиғ иттим: Қантайин сабиғ яна

[Уч кузатувчи киши келди, сўзи бир: “Хоқони қўшин билан майдонга чиқди, ўн ўқ қўшини бекам-у кўст майдонга чиқди, – дер. Ярис даштида йиғиламиз”, – дебди. Ўша хабарни эшитиб, хоқонга ўша хабарни айтиб юбордим, “нима ўйлай?” деган хабарни етказиб, (жавобини олиб) қайтиб]

[34] калти: ўлурунг, тайин тамис. Ялма, қарғу адгути урғил, баситма, тамис. Бўгу қаған бангару анча айидмис, апа тарқанғару ичра саб идмиш: Билга Тўнюқуқ ангиғ-ўл, ўз-ўл англар.

[келди: “Тек туринг! – деган эмиш. – Борма, пистирмани яхшилаб мустаҳкамла, (ёвга) бостириб қўйма!”, – дебди. Бўгу хоқон менга шундай айтиб юборибди, апатархон (бош лашкарбоши)га махфий хабар юборибди: “Билга Тўнюқуқ ҳушёр, у ўзи билади.]

[35] Су йўрилим тадачи, унаманг. Ўл сабиғ асидип, су йўритдим. Алтун йишиғ йўлсузун ашдим. Артиш ўгузуг качигсизин качдимиз, тун ақитдимиз. Бўлучуқа танг ўнгтуру тагдимиз.

[Лашкар билан йўлга чиқмоқчи бўлса, унаманг”. Ўша хабарни эшитиб, қўшинни йўлга солдим. Алтин йишни йўлсиз ошдим, Эртиш дарёсини кечиксиз кечдик, тунда тўхтамадик. Бўлучуга тонг отганда етиб бордик.]

[36] Тилиғ калурти, саби антағ: Ярис язида ўн туман су тарилти, тар. Ўл сабиғ асидип, баглар қўпун

[(Кузатувчиларимиз тутиб келтирган) “тил” хабари шундай: “Ярис даштида ўн туман (юз минг) лашкар йиғилди”, – дер. Ўша хабарни эшитиб, беклар ёппасига:]

[37] яналим, ариғ ўбути йиг, тади. Бан анча тарман, бан билга Тўнюқуқ: Алтун йишиғ аша калтимиз, Артиш ўгузуг

[“Қайтайлик, ҳалол (кишининг) уяти (ор-номусини сақлагани) яхши”, – деди. Мен шундай дерман, мен билга Тўнюқуқ: Алтун йишни ошиб келдик, Эртиш дарёсини]

[38] кача калтимиз, калмиши алп тади, туймади. Тангри Умай1 идуқ ярсуб баса барти аринч, нака тазарбиз,

[кечиб келдик. Келгани алп, деганлар. (Ёв бизни) сезма(й қол)ди. Тангри Умай, муқаддас ер-сув босиб берган, шекилли, нега чекинамиз,]

[39] ўкиш тайин, нага қўрқурбиз, аз тайин, на басиналим, тагалим, тадим. Тагдимиз, яйидимиз, акинти кун калти,

[(ёвни) кўп деб, нега қўрқамиз, (ўзимизни) оз деб. Қани, босайлик, ҳужум қилайлик”, – дедим. Ҳужум қилдик, тор-мор қилдик. Иккинчи кун келди,]

[40] ўртча қизип калти, сунгушдимиз. Бизинта аки учи сингарча артуқ арти. Тангри ярлиқадуқ учун, ўкуш тайин, биз

[ёнғиндай қизиб келди, урушдик. Бизникидан икки қаноти ярмича ортиқ эди. Тангри ёрлақагани учун, кўп дея, биз]

[41] қўрқмадимиз, сунгушдумуз. Тардуш шад ара бади. Яйдимиз, қағанин тутдимиз, ябғусин, шадин

[қўрқмадик, урушдик. Тардуш шади аралашди. Тор-мор қилдик, хоқонини тутдик, ябғуси, шади]

[42] анта ўлурти, алигча ар тутдумиз, ўл-ўқ тун бўдунин саю иттимиз. Ўл сабиғ асидип, Ўн ўқ баглари бўдуни қўп

[ўша ерда ўлдирилди. Элликтача йигитни тутдик, ўша кечасиёқ уларни хоқони томон жўнатиб юбордик. Ўша хабарни эшитиб, ўн ўқ беклари, халқи, ёппасига]

[43] калти, юкунти. Калигма багларин бўдунин итип, йиғип азча бўдун тазмис арти. Ўн ўқ сусин суладим,

[келди, бош эгди. Келган бекларини, халқини тартибга солиб, йиғиб, озгина халқ қочган эди, ўн ўқ лашкарини жангга юбордим.]

[44] Биз яма суладимиз, ани иртимиз. Йинчу ўгузуг кача, Тинси ўғли ятиғма Банглигак1 тағиғ…

[Биз ҳам лашкар тортдик, уни қувдик. Йинжу ўғузни кечиб Тинси ўғли ётадиган Банглигак тоғини (ошиб ўтиб)…]

[45] Тамир қапиғқа таги иртимиз, анта янтуртимиз. Инал қағанқа…тазик, тўқрисин…

[Темир қопиқ (дарвоза)гача қувиб бордик. Ўша ердан қайтардик.

Инал хоқонга араб, тўхри (арабларнинг иттифоқдоши) (ҳужум қилди).]

[46] анта яруки асуқ башлиғ Сўғдақ бўдун қўп калти, ўл кунта тагти. Турк бўдун Тамир қапиғқа…

[Ўшанда бошига ёриқ дубулға кийган Сўғдақ халқи ёппасига келди, ўша куни уруш қилди. Турк халқи Темир қопиққа,]

[47] Тинси ўғли ятиғма тағқа тагмиш, иди йўқ армис. Ўл ярка бан – билга Тўнюқуқ, тагуртук учун

[Тинси ўғли ётадиган тоққа етди, эгаси йўқ экан. Ўша ерга мен билга Тўнюқуқ етказиб борганим учун]

[48] сариғ алтун, урунг кумуш, қиз қудуз, агри таби, ағи бунгсиз калурти. Алтарис қаған билгасин учун,

[сариқ олтин, оқ кумуш, қиз-жувон, эгри туя, ипаклик ҳадсиз келтирди.

Элтариш хоқон доно маслаҳатчиси билан бўлгани учун,]

[49] алпин учун Табғачқа яти йигирми сунгушди, Қитанйқа яти сунгушди. Ўғузқа баш сунгушди. Анта айғучи

[алпи билан бўлгани учун Табғачга ўн етти марта жанг қилди, Қитанга етти марта жанг қилди, Ўғузга беш марта жанг қилди. Ўшанда кенгашчи]

[50] яма бан-ўк артим, яғичиси яма бан артим. Алтарис қағанқа… Турк Бўгу қағанқа, Турк Билга қағанқа…

[ҳам менинг ўзум эдим, урушувчиси ҳам мен эдим. Элтариш хоқонга…, Турк Бўгу хоқонга, турк Билга хоқонга (хизмат қилдим).]

[51] Қапаған1 қаған…тун удумати,

[Қапаған хоқон…тун ухламади,]

[52] кунтуз ўлурмати, қизил қаним тукати, қара тарим югурти, исиг, кучуг бартим-ўк, бан ўзум узун ялмаг яма иттим-ўқ.

[кундуз ўтурмади, қизил қонимни тугатиб, қора терим югуртиб, меҳнатимни, кучимни бердим-ку, ахир. Мен ўзим узоқларга босқинни ҳам уюштирдим-ку, ахир.]

[53] ар қўй, ақ арғуғ улғартдим, басиниғма яғиғ калурур артим, қағанимин су алтдимиз, тангри ярлиқазу.

[қўнғир қўй, оқ отни улғайтирдим. Босадиган ёвни поймол қилгувчи эдим. Хоқоним билан лашкар тортдик, тангри ёрлақасин!]

[54] Бу турк бўдунқа ярақлиғ яғиғ калтурмадим, тўгунлиг атиғ йўгуртмадим. Алтарис қаған қазғанмасар,

[Бу турк халқига қуролли ёвни келтирмадим, яловли отини югуртирмадим.

Элтариш хоқон муваффақият қозонмаса,]

[55] уду бан ўзум қазғанмасар, ал яма, бўдун яма йўқ артачи арти, қазғантуқин учун, удуғузум, қазғантуқум учун

[унинг билан менинг ўзим зафар қозонмаганимда, юрт ҳам, халқ ҳам йўқ бўлар эди. (Хоқон) зафар қозонгани учун, мен ўзим зафар қозонганим учун]

[56] ал яма ал бўлти, бўдун яма бодун бўлти. Ўзум қари бўлтим, улуғ бўлтим. Нанг ярдаки қағанлиғ бўдунқа

[давлат ҳам давлат бўлди, халқ ҳам халқ бўлди. Ўзим қаридим, улғайдим. Ҳар ердаги хоқонли халққа]

[57] абун туги бар арсар, на бунги бар артачи армис.

[дон-дуни бор бўлса, нима ғами бўлади?!]

[58] Турк Билга қаған алинга бититдим бан билга Тўнгюқуқ.

[(Ушбу битигни) Турк Билга хоқон элида ёздирдим мен Билга Тўнюқуқ.]

[59] Алтарис қаған қазғанмасар, йўқ арти арсар, бан ўзум, билга Тўнгюқуқ, қазғанмасар, бан йўқ арти арсар,

[Элтариш хоқон зафар қозонмаганида, йўқ бўлганида, мен ўзим, билга Тўнюқуқ зафар қозонмаганимда, мен бўлмаганимда,]

[60] Қапаған қаған Турк сир бўдун яринта бўд яма, бўдун яма, киши яма иди йўқ артачи арти.

[Қапаған хоқон турк сир халқи ерида бўй ҳам, халқ ҳам, киши ҳам эга бўлмас эди.]

[61] Алтариш қаған, билга Тўнюқуқ қазғантуқ учун Қапаған қаған Турк сир бўдун йўридуқи бу

[Элтариш хоқон, билга Тўнюқуқ зафар қозонгани учун Қапаған хоқон турк сир халқи юрган бу…]

[62] Турк Билга қаған турк сир бўдунуғ оғуз бўдунуғ игиду олурур.

[Турк Билга хоқон турк сир халқини, ўғуз халқини бошқариб турибди.]

 

Матн М. Исҳоқов, Қ. Содиқов ва Қ. Омоновнинг “Мангу битиглар” (Тошкент, 2009) номли китобидан олинди.

 

 


Тўғри бурчакли қавс ичидаги рақамлар ёдгорликдаги сатр қаторини билдиради.

Тў н й у қ у қ – шахс номи.

Тўғри бурчакли қавс ичида асл матннинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги табдиллари берилди.

Та нг р и – тош битиклардаги “кўк тангри” осмон тангрисини англатади.

А л т а р и с (Э л т а р и ш) – қадимги турк хоқонининг номи.

Ч а б у с и – обрўси, машҳури.

Қ ў н и  С а н г у н – шахс номи.

Тў н г р а  С а м – шахс номи.

А л т у н й и ш – туркийларнинг муқаддас пойтахти номи.

К ў г м а н – жой номи.

А қ т а р м а л – жой номи.

Б ў г у қ а ғ а н – қадимги турк хоқонларидан бирининг номи.

У м а й – қадимги туркларда оналик, ҳосилдорлик маъбудининг номи.

Б а нг л и г а к – тоғ номи.

Қ а п а ғ а н – қадимги турк хоқонларидан бирининг номи.


 

 

Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.