“Телба” романи ҳақида

0
2987
марта кўрилган.

“Телба” романида жамият қаҳрамоннинг устидан ҳукм чиқармайди, балким қаҳрамон жамият устидан ҳукм чиқаради. Романнинг марказида қаҳрамоннинг иши эмас, қаҳрамонни ҳам ўз домига тортаётган ҳаёт ва унинг икир-чикирларидир. Қаҳрамон ҳеч қачон ўзини юқори олишга ҳаракат қилмайди, лекин у атрофидагилардан ўзининг билими, ички дунёси ва шунингдек оқиллиги билан юқори туради. Асарда олдинда аниқлаб қўйилган воқеаларнинг охири йўқ.

Мышкин ўзининг меҳрибонлигига бу ҳаёт оқимида жой тополмай, яна келган жойига қайтиб кетади (Швейцария касалхонасида даволанар эди).

Мышкин – бу илоҳий муҳаббатнинг мажмуидир. Бундай муҳаббатни оддий одамлар тушунмайдилар, чунки у жудаям буюк ва юксакдир.

Муаллиф қаҳрамонни замонавий муҳокамаларга олиб киради, лекин князь Мышкин ўз ғоясига тескари ғояларга бутунлай бефарқ бўлиб чиқади. Мышкин Россиядаги ҳаётга, умуман мантиққа тушуна олмайди. Яхшилик қилмоқчи бўлади, натижаси ёмонликка айланади. Романнинг асосий мазмуни шундан иборатки, реформа пайтида жамиятдаги зиддиятларнинг кучайиши, одамлар ўртасида меҳр-муҳаббатнинг орзуга айланишидир.

Романни майда сюжетик ҳолатларга қараб эмас, балки умумий мазмунидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш керак. романда кўтарилган асосий муаммо – инсон ўз устида ишлаб, ривожланиб бормоғи лозим. Бу абадий, ҳамма авлодлар олдидаги муаммо бўлиб, тарихнинг асосий мазмуни бўлиб қолади.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.