Тазод

0
1782
марта кўрилган.

Тазод санъати нарса-ҳодисаларни зидлаш орқали ҳосил қилинади.

Атойи шеърида ёрнинг қоп-қора сочини лайлат ул-қадрга, оппоқ юзини эса субҳи содиққа ўхшатади. Бир-бирини инкор этувчи икки тушунча усталик билан қўллангани учун ҳам санамнинг тенгсиз чиройини китобхон кўз олдида аниқ ва таъсирчан тарзда тасаввур эта олади:

 

Манга сенсиз тирилгандин ўлим юз қатла ортуқдур,

Бу сўзда, ҳақ билур, кўнглум тилим бирла мувофиқтур.

 

Бу ерда “тирилмоқ” ва “ўлмоқ” сўзлари ўзаро зид қўйилган.

Қуйидаги байтдаги тазодлар “нася” билан “нақд” сўзлари туфайли ҳосил бўлган:

 

Бу кун васлингни тарк айла, тилар жаннат зоҳидлар,

Берурлар насяға нақдни, у не нодон халойиқтур?

(Атойи)

 

Шеърий санъатларни қўллашда ҳам Навоий даҳосига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Қуйидаги мисолнинг ҳар икки мисрасида ҳам тазод мавжуд:

 

Менгизлари гул-гул, мижалари хор,

Қабоқлари кенг-кенг, оғизлари тор.

(Алишер Навоий)

 

 

“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.