Тасбе

0
4773
марта кўрилган.

Тасдирда биринчи мисранинг дастлабки сўзи (ёки сўзлари) иккинчи мисра охирида такрорланса, тасбеда биринчи мисра охиридаги сўз кейинги мисра бошида такрорланади.

Тасбенинг асосий хусусияти шундаки, у китобхон диққатини фикр юритаётган обектга марказлаштирувчи линза вазифасини бажаради. Чунки биринчи мисра охиридаги сўзнинг кейинги мисрани бошлаши беихтиёр китобхон онгида таъсир қўзғатади ва бу таъсир китобхонни шу сўз устида ўйлашга мажбур қилади. Шунинг учун ҳам етук шоирларнинг деярли барчаси тасбе учун байтдаги энг муҳим сўзларни танлайди.

 

Кучум етгунча кўп қилдим в а ф о лар,

В а ф о ли қулни асрар подшолар.

(Хоразмий)

 

 

“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.