Рус адабиёти

0
3099
марта кўрилган.

Рус адабиёти тарихи қарийб Х асрлик даврни ўз ичига қамраб олади. Словянлар қадим-қадим замонларда Дунай дарёси бўйларида яшашган. Даврлар ўтиши билан улар турли томонларга тарқашган ва яшаётган жойларга қараб улар турли гуруҳ, қабила, миллатларга бўлиниб кетишган.

Шундай қилиб словянлар учта гуруҳга бўлинишган:

  1. Ғарбий словянлар: поляк, чех, словак ва бошқалар.
  2. Жанубий: болгарлар, хорватлар, серблар, македонлар, боснияликлар ва бошқалар.
  3. Шарқий словянлар: руслар, белоруслар, украинлар.

Илк рус давлати “Киев Руси” эрамизнинг тахминан Х асрларида вужудга келган. Княз Олег христиан динини расмий равишда қабул қилиши билан русларда ёзма адабиёт ҳам шакллана бошлаган. Қадимги рус адабиёти VII асрлик даврниўз ичига қамраб олади:

  1. Киев Руси адабиёти (X-XIII асрлар).
  2. Шимолий-Шарқий Руси (Новгород) даври (XIII-XV асрлар).
  3. Москва Руси даври (XVI-XVII асрлар).

Айнан XVII асрга келиб, турли тиллардаги мактабларга асос солинди. Ўқиш учун турли хил букварлар, кўргазмали ўқув қуроллари яратилди. 1687 йилда Москва шаҳрида Славян-Грек-Лотин Академияси очилди.

Петр I тахтга ўтиргандан сўнг Рус маънавий ижтимоий, сиёсий, ҳарбий ҳаётида катта ўзгаришлар юз беради. Бу маданият ва адабиётнинг ривожланишига катта туртки берди. Москва, Петербург шаҳарларида босмахоналар қурилди. Газеталар чоп этилади. Театр очилиб, турли хил пьесалар қўйила бошланди. Бунинг оқибатида рус адабиётига Ғарбий Европа адабиётидан класицизм оқими кириб келди. Локк, Монтаскье, Лабрюер, Аудисон, Лессаги, Мольер каби адибларнинг асарлари рус тилига таржима қилинади.

Айнан шу даврларда Антиох Кантемир, Василий Тредиаяовский, Михаил Ломоносов, А. П. Сумороков каби таниқли шоир ва адиблар етишиб чиқишди.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.