Ўрхун-Энасой обидалари

0
694
марта кўрилган.

Мазкур обидаларнинг топилиши Ўрхун ҳамда Энасой дарёларининг ҳавзалари билан боғлиқ. Гарчи бундай қадимий обидалар кейинчалик Сибир ва Мўғулистоннинг бошқа жойларидан, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Кавказ, Волгабўйи, ҳатто Шарқий Европадан ҳам топилган бўлса-да, тарихда бу ном муқим ўрнашиб қолди.

Ўрхун-Энасой ёдгорликлари дастлаб, Ўрхун, Селенга ва Тўли дарёлари атрофидан Шимолий Мўғулистондан тошга битилган обидалар шаклида топилди.

Ўрхун-Энасой обидалари “тошбитиклари” деб ҳам юритилади. Бунинг сабаби кўпгина ёдгорликларнинг қабр тошларига ўйиб ёзилганидир. Уларнинг энг йириклари “Тўнюқуқ” ҳамда “Кул Тегин” ёдгорликларидир.

Қадимги туркий обидаларнинг асл манбалари топилган ва сақланаётган жойлар: Ўрхун ва Энасой дарёлари атрофлари, Турфон (Шарқий Туркистон), шунингдек, Мўғулистон, Германия (Берлин, Марбург, Майнс), Россия (Санкт-Петербург, Қизил, Минусинск), Хитой (Турфон, Урумчи, Миран Сучжой, Пекин), Буюк Британия (Лондон), Франсия (Париж), Швеция (Стокголм), Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар.

“Тўнюқуқ” битиктоши 2 та устунга ёзилган. Уларнинг бири 170, иккинчиси 160 см дан иборат. Бу ёдгорликни Елизавета Клеменс 1897-йили Шимолий Мўғулистонда турмуш ўртоғи Дмитрий Клеменс билан биргаликда излаб топган. Битиктош Улан-Батордан 66 км жануби-шарқдаги Баин Сокто манзилида бўлган ва ҳозир ҳам шу ерда сақланади.

 

Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.