“Ўлик жонлар” асари ҳақида

0
3736
марта кўрилган.

Гоголь бу асарини поэма деб номлайди, чунки бу асарда лирик ва эпик тур хусусиятлари учрайди. Муаллиф ҳар бир саҳифада учрайди ва ўзининг фикрларини, бўлиб ўтаётган воқеаларга муносабатини билдириб боради.

Асарнинг бош қаҳрамони Чичиков – рус адабиётида мавжуд бўлган қаҳрамонларнинг янги типи. Бу образ Россиядаги эндигина пайдо бўлаётган буржуазиянинг янги вакилидир. Унинг мақсади жамиятнинг аҳволидан ўзининг кучи, ақли ва уддабуронлиги билан катта пул топишдир. Чичиков асардаги сатирик равишда чизилган помещиклардан ўзининг мантиқий дунёқараши билан даҳшатлидир.

Чичиков – бу йиртқич, у ҳеч қандай аҳлоқий кодекс ёки принципларга амал қилмайди, ҳар қандай сотқинликка тайёр шахс. Асардаги бошқа помещиклар табиатига хос хусусиятлар унинг психологиясида ҳам мужассамлашган:

Шунинг учун ҳам Гоголь Чичиков образига бутун бошли XI бобни бағишлайди.

Гоголь бу асарида майда дворянларнинг оддий ҳаётини эмас, балки крепостной ҳуқуқлари емирилаётган бир даврдаги Россия ижтимоий ҳаётининг оғир аҳволини кўрсатиб берган.

У олдиндан дворянлар ўрнига буржуазия келаётганини кўра олди. Асарда асосан аҳамият бериш керак бўлган жой – бу капитан Копейкин ҳақидаги ҳикоядир.

Асарда муаллиф рус халқининг потенциал имкониятларига оптимистик руҳда қарайди ва вақтлар келади халқ ўз имкониятларидан тўғри фойдаланади деб тушунади. Гоголь ўз асарини “О, Русь, қаёққа қараб кетяпсан?” деган рамзий савол-чақириқ билан тугаллайди.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.