Муашшар ҳақида маълумот

0
1446
марта кўрилган.

Ўзбек мумтоз адабиётида мусаммат шеър шаклларини аниқлаш учун хизмат қилади. Мусаммат арабча сўз бўлиб, «ипга терилган марварид» маъносини билдиради, шеър бандларининг турларини ва тартибини англатади. Мусамматлар шеър бандларидаги мисраларнинг сонига қараб бир неча турли бўлади. Шулардан бири муашшардир. Муашшар ўн банддан иборат бўлиб, унинг ҳар бир банди ўн мисрадан ташкил топган бўлади. Муашшарнинг биринчи банди, яъни ўн мисра ўзаро қофияланади. Қолган бандларнинг сўнгги икки мисрасида биринчи банддаги қофия тизими сақланиб қолади (а-а-а-а-а-а-а-а-а-а, б-б-бб-б-б-б-б-а-а).

Ўзбек шеъриятида Нодиранинг «Фироқнома»си муашшар жанрининг юксак намунаси ҳисобланади.

 

Назира ҒУЛОМОВА

 

“Она тили ва адабиёт” (“Шарқ” нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти, Тошкент – 2014) дарслигидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.