(1711–1805)
Москвадаги славян-грек-лотин академиясини битириб, Петербург университетига ўқишга боради. 1736 йили уни бир қанча аълочи студентлар билан биргаликда Германияга жўнатишади. У ерда Ломоносов табиатшунослик, инжинерия, философия, филология каби фанларни чуқур ўрганади. Шу билан биргаликда бир қанча Европа тилларини ўрганади.
1741 йилда у Россияга қайтади ва Фанлар Академиясида ишлайди. 1745 йилда Академик деган номга муносиб деб топишади. Унинг юксак хизматлари шундан иборатки, у ҳозирги рус адабий тилини қайси томонлари билан эски словян тилидан ажралиб туришини кўрсатиб берди ва тил ҳақидаги назариясини яратди. Ломоносов силлабо-тоник системасининг тўғрилигини исботлаб берди, мажмуа ва дарслик назариясининг ривожланишида ўзининг катта ҳизматларини қўшди.
Ломоносов ўз ижодида асосан одалар ёзди. У ҳақда Пушкин шундай деган эди: “Тарихчи, диктор, механик, химик, минеролог, рассом ва шоир. У ҳаётда ҳамма нарсани бошидан кечириб, татиб кўрди ва мазмунини тушунтира олди”.
Акрам УЗОҚОВ
“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.