Фёдор Михайлович Достоевский

0
975
марта кўрилган.

Ф. М. Достоевский 1821 йил Москвада врач оиласида туғилди. Улар жуда бой бўлмаса ҳам, уйларида хизматкорлари, извошчиси бўлар эди. Онасининг ака-укалари Москвадаги бой одамлардан эди. Оилада у фақат акаси Михаил билан руҳан яқин эдилар. отаси, онаси ва бошқалар уни унчалик тушунмас эдилар. Фёдор акаси Михаил билан Москванинг энг яхши пансионларидан бирида ўқишади. 1832–43 йилларда Петербургдаги Олий Инженерлар билим юртида ўқийди. 1847 йилда Петрашевский революцион тўгарагига қатнай бошлайди. Лекин кўп ўтмай 1849 йилда ҳибсга олинади, Петропавловск қалъасига қамалади.

1849 йил 22 декабрда уни подшо қатл этишга ҳукм этилади. Лекин ҳукм 4 йиллик каторга билан алмаштирилади ва Сибирга Омск турмасига жўнатилади.

1850–54 йилларда каторгада, 1854–57 йилларда Семипалатинскдаги 7-Сибир батальонида оддий солдат бўлиб хизмат қилади. 1857 йилда унинг ҳамма фуқаролик ва дворянлик ҳуқуқларини қайтариб беришади. 1859 йилда М. Д. Исаевага уйланади, лекин бахтли бўлолмайди.

1861 йилда унинг “Ҳақоратганлар ва таҳқирланганлар” романи дунёга келди. 1862 йилда Достоевский чет элга сафарга чиқади: Франция, Германия, Австрия, Италияга боради.

1866–1888 йиллар давомида бирин-кетин “Жиноят ва жазо”, “Ўсмир”, “Телба”, “Ака-ука Карамазовлар” ва бошқа катта-катта романлари юзага келди. Достоевский 1872 йилдан 1881 йилгача “Гражданин” журналига редакторлик қилади.

1881 йилда вафот этади, уни Петербург шаҳридаги Александр Невский лаврасининг Тихвин қабристонига қўйишади.

Достоевский мураккаб ва зиддиятли буюк ёзувчидир. У ҳаётни яхши тушунадиган, маънавий ва моддий жоҳилликни юзага келтирадиган ёлғону иккиюзламачиликнинг, виждонсизликнинг башарасини очиб ташлайдиган шахс сифатида адабиётга кириб келди. У ҳамиша ўз асарларида шахс ва унинг баркамоллиги ҳақида бўлган саволларни ўртага ташлайди ва ечишга ҳаракат қилади.

Достоевский қаҳрамонлари бошқаларга ўхшамайди. Унинг қаҳрамонлари камбағаллик, жабр-ситам, исён ҳақида кам гапиришади. Уларни бошқа муаммолар ўзига жалб этишган. Достоевский икки хил мавзуни бир-бирига қарши қўярди: ҳукм юритаётган муҳитга қарши туриши керак бўлган шахс ҳуқуқи ва шу шахснинг шу муҳитга тобелиги.

Шу икки тушунча ҳуқуқ ва тобеликни бир-биридан ажратиб бўлармикин?

Достоевский инсон қалбидаги энг нозик, энг чуқур, ҳар қандай одамни ҳам ҳаяжонлантирадиган фикрларини, туйғуларини қуюқ ранглар билан тасвирлайдики, асарлари билан биринчи бор танишган китобхон уларни осонликча хазм эта олмайди.

Достоевскийнинг яна бир асосий томонларидан бири замонавий ўзгаришларнинг шахснинг ўзлигини танишда, маънавий қашшоқланишда ва шу шахснинг оилага, жамиятга, сиёсатга, иқтисодиётга таъсирини янада бўрттириб кўрсатишга интилишидир.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.