“Евгений Онегин” ҳақида

0
11371
марта кўрилган.

Асарларининг ичида миллионлар қалбини забт этгани шу шеърий романидир.

Бу асарда Пушкин ёш замондошларининг умумлашма образини яратди. Асар билан танишар эканмиз, динамик кучланиш ҳукмидаги Е. Онегин образининг ички зиддиятларини тушуниб борган ҳолда, унинг ҳарактер элементларини, табиати, умуман жамият учун кераги йўқлигини кўрамиз.

В. Белинский “Евгений Онегин” романини “рус ҳаётининг энциклопедияси” деб атайди. Ҳақиқатдан ҳам Пушкиннинг бу асарида хилма-хил чексиз муаммолар кўтарилган. Романда оддий кунлик муаммоларга тўла қишлоқ дворянларининг зерикарли ва пойтаҳт аслзодаларининг мазмунсиз ҳаёти акс эттирилган.

“Евгений Онегин” романининг сюжет асоси бўлиб муҳаббат мавзуси хизмат қилади.

Роман марказий қаҳрамонлари Татьяна Ларина ва Евгений Онегин атрофидаги одамлардан маънан бойлиги, замондошларидан анча илгарилаб кетганликлари билан анча юқори туришади.

Евгений Онегин – зиддиятли, мураккаб образ. У атрофидагилардан, эскирган урф-одатлардан (сарқитлардан), жамиятдан нафратланади, уларга қарши курашади. Лекин шуни айтиб ўтиш керакка, ўзидаги ана шундай сарқитларнинг устидан ғалаба қозонолмайди, чунки унинг ўзи тартибсиз турмуш тарзи билан яшайди ва шу муаммолар устида жиддий шуғулланмайди.

Онегин – бу олий табақанинг, муҳитнинг, жамиятнинг мевасидир. Унинг образидаги энергияни, ҳиссиётга тўла қалбини, бўйинсунмаслигини, апатияни, ички гўзаллигини, ҳаракатсиз орзу-интилиш туйғусини тушуниши учун рус адабиётшунослари ҳам кўп изланишлари керак бўлади.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.