“Диканка қишлоғи яқинидаги ўтказилган кечалар” тўплами ҳақида

0
302
марта кўрилган.

Бу тўпламга саккизта қисса кирган. Бу Украина, украин фольклори билан боғлиқ қиссаларни адолат ва адолатсизлик ўртасидаги қарама-қаршиликларни тасвирловчи картина деб баҳоласа бўлади. Гоголь бу асарларида ўзининг диққатини XVIII аср эркин украин казаклари ҳаётига қаратади. Қиссалар Рудига Панько исмли шахс томонидан ҳикоя қилинади. Қиссаларда у ўзининг орзусини, одамлар табиатидаги инсоний туйғуларни гўзаллигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ана шу инсон табиатидаги фазилатларни ёрқинроқ ёритиш учун фантастик мавжудотлар образларидан ҳам фойдаланади. Шу сабаб бўлса керак, Гоголь ўз қиссаларида қатор миллий ҳарактерлар галереясини ярата олган.

Фантастика, фольклор, сатира ва бошқа жанрларнинг уйғунлиги унинг бошқа асарларида ҳам учрайди.

1835 йил Гоголь ўзининг “Невский проспект”, “Портрет”, “Миргород” тўпламларини яратди.

Гоголь “Тарас Бульба” номли тарихий қиссасида қаҳрамонларни, уларнинг ҳарактерини ўзининг замонасига қарама-қарши қўяди.

“Тарас Бульба” асарида у биринчи бор халқнинг қуввати, қудрати, маънавий бойлиги, юқори аҳлоқий принциплари ҳақида ёзади.

Гоголь биринчи бўлиб рус адабиётида халқнинг, жамиятнинг фожиали томонларини реал, танқидий тасвирларда кўрсатиб бера олган.

1835 йилда у яна “Петербург қиссалари” туркуми остида бешта қисса яратди.

“Шинель”, “Бурун”, “Руҳий хаста кишининг хатлари”, “Невский проспекти”, “Портрет”. Бу қиссаларининг мазмуни, қаҳрамонлари ва услуби ҳар хил бўлгани билан уларни ички бирлик боғлаб туради. Бу қиссаларда Петербург шаҳрининг улуғвор образини кўрсатади. Гоголь бу асарларда Пушкин традицияларини давом эттириб пойтахтнинг ички ва ташқи ҳолатини қиёслайди. Петербург шаҳрининг социал портретини, яъни оддий кичик одамларнинг оғир ҳаётини чизиб беради.

 

Акрам УЗОҚОВ

 

“Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти” (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент, 2007) ўқув қўлланмасидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.