Зиёвиддин Мансур (1954)

0
491
марта кўрилган.

Зиёвиддин Мансур 1954 йили Наманган вилояти Уйчи туманидаги Машад қишлоғида туғилди. 1975 йилда Наманган давлат педагогика институтини имтиёзли диплом билан тугаллади. Меҳнат фаолиятини Уйчи туманидаги 4-ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган ижодкор, кейинчалик Республика маънавият тарғибот маркази Наманган вилоят бўлимида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатди.

Биринчи шеъри 1969 йил Уйчи туман газетасида босилиб чиқди. Шундан сўнг “Хўрозқанд” (болалар учун), “Эзгулик элчиси”, “Тўтиё” шеърий китоблари чоп этилди. Шеърлари қорақалпоқ, рус, инглиз, немис, ҳинд тилларига таржима қилинган.

Мустақиллик йиллари “Қалбим парчалари”, “Ноёб кашфиёт”, “Ўн саккиз ёшлилар севгиси”, “Ҳайрат салтанати”, “Наманган ва наманганликлар”, “Дилраболар диёри”, “Муҳаббат боғи” каби шеърий туркум ва китоблари чоп этилди. “Абадият қўшиғи” китобига сайланма шеърлари жамланди.

Янги-янги бадиий ифода воситаларини топиш, теша тегмаган қофияларга теран маънолар юклаш Зиёвиддин Мансур шеърларининг ўзига хослигини таъминлайди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.