Зикрилла Неъмат ( 1961 )

0
749
марта кўрилган.

Зикрилла Неъмат 1961 йилнинг 13 декабрида Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилди. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида таҳсил олди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Постда”, “На посту” газеталари ва “Қалқон”, “Щит” журналлари Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлади.

Дастлабки шеърлари ўқувчилик даврларида ҳозирги “Тонг юлдузи” газетасида босилди. “Иккимизнинг ёниқ ишқимиз” номли илк шеърлар тўплами 1993 йилда чоп этилди. Шундан сўнг Зикрилла Неъматнинг “Юртим навоси” (1997), “Ватан ва муҳаббат” (1999), “Қайтар дунё” (2000), “Остонадан бошланар Ватан” (2003), “Муҳаббатсиз яшаб бўлмас” (2004), “Спитаменнинг сўнмас қўшиғи” (2005), “Муҳаббат меҳроби” (2005), “Соғинч дунёси” (2006), “Соғинч сарчашмаси” (2007), “Эзгулик ўлкаси” (2009) номли қатор китоблари чоп этилди. Бундан ташқари шеър, ғазал, мухаммас, туюқ ва таржималари жамланган “Онам эккан райҳонлар” сайланмасининг 1-жилди (2011), болаларга аталган “Беш баҳо олган куним” мажмуаси (2013), мумтоз шоирлар ғазалларига Вафоий тахаллуси билан боғлаган мухаммаслар тўплами – “Мухаммас гулшани” (2014) дунёга келди.

Зикрилла Неъматнинг кўплаб шеърлари таниқли ҳофизлар томонидан куйланиб келинмоқда. Шоирнинг “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилган “Ватан ҳақида қўшиқлар” (2012) китоби “Энг улуғ, энг азиз” Республика анъанавий танлови ғолиби бўлди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.