Зебо Мирзо (1964)

0
1092
марта кўрилган.

Зебо Мирзо 1964 йилнинг 15 декабрида Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Бештерак қишлоғида туғилди. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олди (1982–1987). Тошкент Давлат санъат институти катта лаборанти, ўқитувчиси (1987–1991), Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика маркази муҳаррири (1991–1995), “Ёзувчи” нашриёти бўлим мудири (1995–1999), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” радиоканали катта муҳаррири (1999–2006) вазифаларида хизмат қилди. 2006 йилдан “Ўзбекистон” телеканали катта муҳаррири сифатида фаолият юритади.

Зебо Мирзонинг “Тун маликаси” номли илк шеърий тўплами 1990 йилда нашр этилди. Шундан кейин шоиранинг “Ажр” (1997), “Нур кукунлари” (2004), “Ишқ” (2012) каби шеърий китоблари дунёга келди.

Зебо Мирзо, шунингдек, “Рангин дунё”, “Ижод мактаби”, “Ижодхона сирлари”, “Қўшиқларда қолган умр”, “Сиз ва Сиз учун” каби тасвирий санъат, маданият, адабиёт намоёндалари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маданий-маърифий мавзудаги бир қатор туркум кўрсатувлар муаллифи ҳамдир.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.