Хуан Рамон Хименес (1881–1956)

0
349
марта кўрилган.

Атоқли испан шоири, Нобель мукофоти совриндори Хуан Рамон Хименес 1881 йилда Могер шаҳарчасида туғилган. Ўн тўққиз ёшида шоирнинг “Настарин қалби” ва “Нимфиялар” номли китоблари чоп этилди. Унинг “Сатрларим”, “Ғамгин оҳанглар”, “Олисдаги боғлар”, “Чўпон қўшиғи”, “Кўклам наволари”, “Мунгли қўшиқлар” ва бошқа тўпламлари испан шеърияти ривожига муҳим ҳисса қўшди.

Хименес она тилининг фусункорлигини чуқур ҳис қилган ижодкор. Унинг шеърларида сўз, оҳанг ва тасвирлар бир-бири билан чамбарчас боғланган.

1956 йили “Испан шеъриятининг бадиий гўзаллиги ва руҳини сақлаб қолгани учун” Нобель мукофотига сазовор бўлган.

 

“Жаҳон адабиёти”, 2018/1

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.