Витезслав Незвал (1900–1958)

0
149
марта кўрилган.

Витезслав Незвал (1900–1958) ХХ аср Европа лирикасининг таниқли вакилларидан бири эди. Унинг ижодий тадрижини хаёлан жонлантириш учун “Кўприк” (1922) тўплами, “Эдисон” (1928) достони, “Абадий талаба Роберт Давиднинг 52 аламли балладаси” (1936) ва бошқа шеърий мажмуаларини, Иккинчи жаҳон уруши даврида яратилган ва ватанпарварлик руҳи билан суғорилган “Тарихий манзара” (1939–1945) достонини ҳамда шоирни жаҳоний шуҳратга муяссар этган “Тинчлик қўшиғи” (1950) достонини ва бошқа асарларини эслаш кифоя. Витезслав Незвал шеърлари илгари ҳам ўзбек тилига таржима қилинган.

Жаҳон шеъриятининг дурдоналари исбот этиб турганидек, асл шеър ҳеч қачон ўлмайди. Балки баъзан ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб қолган одамнинг эсидан чиққандек бўлар, лекин бу ҳолат кўп ҳам узоқ давом этмайди, чунки биз, инсонлар ҳаёт ва кўнгил завқисиз яшай олмаймиз. Шунинг учун унутилгандек туюлган қўшиқ яна ёдга тушади, кўнгилни ва ақлни ёриштиради. Унинг қаторида, бу чех шоирининг энг гўзал мисралари ҳам асрлар оша жаранглайверса, ажаб эмас.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.