Рустам Мусурмон (1963)

0
544
марта кўрилган.

Рустам Мусурмон 1963 йилнинг 26 августида Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Яккатут қишлоғида туғилди.

Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини битиргач, аспирантурада таҳсилни давом эттиради, университетда ўқитувчи (1983–1992), Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги адабиёт институтида илмий ходим (1993–1995) бўлиб ишлади. 2010–2013 йилларда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг “Назм ва наср” бўлимини бошқарди. Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимида ишламоқда.

“Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналлари, “Ўзбкистон адабиёти ва санъати”, “Ватан”, “Ўзбекистон табиати” газеталарида кетма-кет шеърий туркумлари чоп этилгач, истеъдодли шоир сифатида адабий жамоатчилик назарига тушди.

Шоир “Руҳимнинг товуши” (1994), “Хиргойи” (1997) шеърлар тўплами, “Руҳ насибаси” (1997) достони, матбуотда чоп этилган шеърларида истиқлолни тараннум этади, юртдошларимизни огоҳликка чорлайди.

“Шарқ юлдузи” журналида (2014) илк насрий асари миллий озодлик ҳаракати мавзуидаги “Муқанна” қиссаси чоп этилди.

Шоир таржимон сифатида ҳам фаол ижод қилмоқда. У Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнбергнинг “Чиғир” (2007), болалар шоири Ёқуб Хўжаевнинг “Шимоллик меҳмон” (2005), Кенгесбой Каримовнинг “Оғабий” (2014), Бахтиёр Генжамуроднинг “Укуздарё битиклари” (2006), “Мадэхон сўзи ёхуд Чин ипагидаги битик” (2006), “Қорақалпоқ” (2006) достонларини ўзбек тилига ўгирди. Пабло Неруда, Тадеуш Ружевич, Иван Вазов, Димитр Методиев, Веселин Ханчевларнинг айрим шеърлари ҳам Рустам Мусурмон таржимасида маълумдир. Рустам Мусурмон “Ватан учун яшайлик” республика танлови ғолибларидан биридир(2014).

Шоир 1999 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.