Робер Мерл (1908–2004)

0
140
марта кўрилган.

Робер Жан Жорж Мерль 1908 йилнинг 28 августида Жазоирда туғилди. Унинг отаси Феликс Мерль ҳарбий таржимон бўлиб, унинг вафотидан сўнг онаси фарзандларини олиб Францияга кўчиб келади ва оиласи билан шу ерда яшаб қолади. Робер Мерль Париждаги Буюк Людовик лицейида фалсафа ва инглиз тили йўналишида таълим олади ва уни битириб, ўқитувчилик билан шуғулланади. Шу пайтларда у Жан-Пол Сартр билан танишади. Мерлнинг илк эълон қилинган иши Оскар Уайльднинг ижодига бағишланган докторлик диссертацияси бўлганди.

Ёзувчи ижодида фалсафий ва ижтимоий қарашлар кучли бўлиб, у инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. Мерль кўп қиррали ижодкор, у бир қанча пьеса, биографик асарлар, тарихий романлар ва Франция ўтмишига оид 13 жилдлик қадимий халқ достонлари, афсоналари муаллифидир.

Ёзувчи 1949 йилда “Океан бўйидаги Уик-энд” асари учун Франциянинг энг олий адабий Гонкур мукофотига сазовор бўлган.

Робер Мерль 2004 йил Париж ташқарисидаги уйида 95 ёшида оламдан ўтган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.