Раззоқ Абдурашид (1935)

0
267
марта кўрилган.

Раззоқ Абдурашид 1935 йилнинг ёзида (расмий ҳужжатларда 1936 йил 4 январ) Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Шофайизқулоқ маҳалласида туғилди. Отаси Абдумажид Абдурашид ўғли ўзига тўқ тужжорнинг зурёди, ўзи ҳам савдо иши билан шуғулланган, араб, лотин, кирилл алифболарини баб-баравар биладиган, илмли, зукко киши бўлган. Онаси Нуриниса Исроилбой қизи эса эски мактаб таълимини олган, Машраб, Яссавий, Фузулий ғазалларини ёддан билган оқила уй бекаси бўлган.

Раззоқ Абдурашид Тошкент давлат университети филология факультетида (1953–1958) таҳсил олиб, “Гулхан” журналида адабий ходим сифатида иш бошлади.

1962 йилда “Йўл бошида” номли биринчи китоби чоп этилади. Шундан сўнг бирин-кетин “Кафтимда олам”, “Кайфият”, “Бодом гули”, “Мусаффо осмон”, “Ёруғлик”, “Эҳтирос”, “Оталар чироғи”, “Йўл ўртаси” каби йигирмага яқин китоби китоби нашр этилди. “Қуёшга қўл кўтарган”, “Тошфарёд”, “Юлдузлар хаёли”, “Умрдан лавҳалар”, “Тириклар” каби достонлари яратилди.

Раззоқ Абдурашиднинг таржимон сифатидаги фаолияти ҳам диққатга сазовор. У Пушкин, Нозим Ҳикмат, Расул Ризо, Расул Ҳамзатов, Муса Жалил шеърларини, Самад Вурғун, Егор Исаев достонларини ўзбек тилига таржима қилди. Айниқса, Самад Вурғуннинг ҳароратли таржимони сифатида ўқувчилар эътиборига тушди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.