Оқилжон Ҳусанов (1932–2001)

0
331
марта кўрилган.

Оқилжон Ҳусанов 1932 йилнинг апрелида Жиззах туманининг Равотлик қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Самарқанд давлат университетида таҳсил олди (1949–1954). Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти газетасида бошлаб (1954–1960), кейинчалик “Муштум” (1960–1967), “Шарқ юлдузи” (1967–1979), “Гулистон” (1980–1992) журналларида турли лавозимларда хизмат қилди.

Оқилжон Ҳусановнинг “Қўшиқчининг тақдири” (1963), “Самарқанд булбули”, “Меҳри дарёлар” (1971), “Бўлмаганга бўлишма” (1973), “Қашқар гўзали” (1976), “Тоғда ўсган бола”, “Булбулнинг гўшти” (1977), “Тоғда ўсган бола ёхуд жияннинг янги саргузаштлари” (1980), “Сирли олам” (1980), “Тақилмаган узук” (1983), “Бахт қаерда” (1987), “Қишлоққа саёҳат” (1988), “Учолса ҳам учолмаган турна” (1990), “Устанинг муҳаббати”, “Гўрўғли қиссаси” (1991) каби шеърий, насрий асарлари, қисса ва романлари чоп этилган.

Оқилжон Ҳусанов 1982 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор бўлган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.