Омонулла Мадаев (1942-2019)

0
1473
марта кўрилган.

Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган.

Тошкент давлат университетидаги фаолиятини 1966 йили Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси катта ёрдамчиси бўлиб бошлади. 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган. 1973 йил “Хоразм халқ достонларининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Устоз Омонулла Мадаев кўп йиллар давомида Ўзбек педагогика мактаби, фольклоршунослик мактаби ва журналистикасига катта ҳисса қўшган атоқли олимлардан биридир.

Омонулла Мадаев ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи. Жумладан, “Иншо қандай ёзилади?” (1989), 7, 9-синфлар учун “Ватан адабиёти” дарслиги, академик лицейлар учун “Халқ оғзаки поэтик ижоди” дарслиги домланинг қаламига мансуб. Олим илк бор абитуриентлар учун дарслар ташкил этган педагогдир.

Олим 2019 йил 2 март куни 76 ёшида вафот этди.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.