Назар Эшонқул (1962)

2
6668
марта кўрилган.

Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқул 1962 йили Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота қишлоғида туғилди. 1979 йили ўрта мактабни тугатиб, Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида (1981–1986) ҳамда шу университет аспирантурасида (1986–1991) таҳсил олди. Шундан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, “Ёзувчи” газетасида, “Жаҳон адабиёти” журналида ишлади. 1997 йилдан буён Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритиб келади.

Насримизнинг ўтган аср 80-90 йилларидаги янгиланиш одатий анъанавий йўлдан бирмунча ўзгачароқ кечди, XIX аср охири – ХХ аср бошларида Ғарбда пайдо бўлган адабий оқимга ўхшаш сифатлар намоён бўлди. Ҳозирги насримиздаги мазкур ижодий изланишлар дарҳол адабий жамоатчилик диққатини тортди. Бу ҳол ўзбек насрининг таҳлил ҳудуди кенгайиб, тасвир қамровининг кенглиги, таҳлил майдони, шакли, мазмуни, мақсади борасида янги-янги жиҳатларни намоён этди. Хусусан, объектив олам, воқеа-ҳодисалар тасвири, қаҳрамон хатти-ҳаракатлари, уни ўраб турган муҳит ва шароит, замон ва макон энди тўғридан-тўғри бадиий тўқимага айлантирилмай, уларнинг инсон тасаввури, шуурига таъсири, қаҳрамоннинг унга онгли муносабати бадииятга айлантирилди. Энди китобхон қаҳрамон билан эмас, балки унинг тафаккури билан мулоқотга киришадиган, унинг тафаккур жараёни билан баҳслашадиган бўлди.

Шу маънода, Назар Эшонқул ўзбек насрига, айниқса, ҳикоячилигига янги овоз, янги руҳ олиб кирди. У мана шу жанрни Шарқ ва Ғарб адабиёти анъаналари билан уйғунлаштираётган адиблардан биридир. Илк асари – “Уруш одамлари” қиссасидан (1989) сўнг, “Уфқ ортидаги қуёш”, “Маймун етаклаган одам” (2004), “Шамолни тутиб бўлмайди” (2005), “Момоқўшиқ” (1991), “Ялпиз ҳиди” (1996), “Шафтоли гули” (2011) номли китоблари нашр қилинган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

2 Мулоҳаза

  1. Assalomu alekum manda savol boridi «Maymun yetaklagan odam»asarini oqigandik juda qiziqarli ekan.Shundagi maymunni tariflab bershingizni iltimos qlaman.Oldndan raxmat.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.